• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“Китобхонлик-саодатга элтади”

"Китобхонлик-саодатга элтади”

   Халқимиз азалдан илм-маърифатга интилган, китоб ўқишга қаттиқ муҳаббат қўйган. Юртимиздан донғи дунёни тутган улуғ олимлар ва мутафаккирларнинг кўплаб чиққани ҳам бежиз эмас. Илмли зиёлилар у ёқда турсин, оддий ҳунарманд косиб ёки деҳқоннинг хонадонида узун қиш кечалари оилавий китобхонликлар бўлган, саводхон кишилар оила аъзоларига турли диний, илмий китобларни ўқиб берган. Матбаачилик ривожланмагани, китоблар хаттотлар томонидан қўлда кўчирилганига қарамай, ота-боболаримиз ҳамиша китобга интилган, китобни ардоқлаган, ўқиганларини бошқаларга ёйган. Биз шундай илм-фан ватанининг фарзандлари эканимиздан фахрланишга ҳақли ва ўтган аждодларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга бурчлимиз. Бунга эса улар қолдирган бой меросни пухта ўрганиш, инсонларга фойда келтирувчи барча илмларни ўзлаштириш ва уни фарзандларимизга ҳам ўргатиш орқали эришамиз.

“Китобхонлик-саодатга элтади”Муҳтарам Юртбошимизнинг 2017 йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойишлари айни муддао бўлди.

Шу мақсадда жорий йилнинг 2 апрель куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти "Йўл хўжалиги иқтисодиёти ва уни ташкил этиш” кафедраси мудири доцент С.А.Юлдашева, кафедра доценти З.М.Гафурова ва кафедра ассистенти К.А.Мухитдиновалар томонидан 209-13 КТ ЕУТТ гуруҳ талабалари иштирокида "Китобхонлик-саодатга элтади” номли тадбир ўтказилди.

 Талабалардан тузилган 1-гуруҳ "Китобхон юлдузлар” ва 2-гуруҳ эса "Буюкларнинг издошлари” деб номланди. Тадбир 3 босқичда ўтказилди:

1-босқичда гуруҳларга 3 тадан саволлар берилди ва ҳар бир саволга жавоб берилиши учун 30 сониядан ўйлашга вақт берилди.

2-босқич "Лирик чекиниш” деб номланди. Унда иккала гурухдан биттадан талаба чиқиб, ғазал ўқиб беришди ва иккала гуруҳ ҳам 5 баллдан баҳоланди.

3-босқич "Сардорлар жангги” деб номланиб, унда гуруҳ сардорларига ўзбек адабиётидан саволлар-жавоблар беллашуви бўлиб ўтди.

“Китобхонлик-саодатга элтади”Тадбир натижалари бўйича "Китобхон юлдузлар” гуруҳи жами 15 балл ва "Буюкларнинг издошлари” гуруҳижами 12 балл билан баҳоланди.

Шундай қилиб, "Китобхон юлдузлар” ғолиб бўлишди ва кафедра томонидан тайёрланган совғалар тақдим этилди.

"Йўл хўжалиги иқтисодиёти ва уни ташкил этиш”

кафедраси ассистенти К.А.Мухитдинова

 


Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 451
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar