• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
ЯНГИЛАНИШ, МЕҲР-ОҚИБАТ ВА ФАРОВОНЛИК АЙЁМИ.

ЯНГИЛАНИШ, МЕҲР-ОҚИБАТ ВА ФАРОВОНЛИК АЙЁМИ.

   Халқимизнинг доимо орзиқиб, интизор бўлиб кутадиган Янги кун ва янги фасл дебочаси, шарқона янги йилнинг бошланиши Наврўз айёми ўзининг маъно-мазмуни, кўрки таровати, теран фалсафаси билан бошқа байрамлар орасида алоҳида ўрин тутади.

   Халқимиз Наврўзни ўзга бир соғинч, интиқлик билан кутади. Бу гал ҳам шундай фусункор дамларда еру кўк бағрида рўй бераётган ўзгаришларни қалбидан ўтказаётган ҳамюртларимиз дилларида қувонч, ана шу ёруғ кунларга, гўзал ҳаётнинг бебаҳо неъматларига эсон-омон етганимиз, осмонимиз мусоффолиги учун шукроналик туйғулари туғён ураётир.

ЯНГИЛАНИШ, МЕҲР-ОҚИБАТ ВА ФАРОВОНЛИК АЙЁМИ.

   Юртимизда олиб борилаётган кенг кўламдаги ислохотлар рухи одамлар қалбига кўчиб, ватандошларимиз бунёдкорлик , ободлик сари интилмоқда.

 

ЯНГИЛАНИШ, МЕҲР-ОҚИБАТ ВА ФАРОВОНЛИК АЙЁМИ. 

   Ана шундай ишлардан бири Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ҳам амалга оширилди. Тошкент шаҳар Учтепа тумани 9 даҳа, Лутфий кўчаси 18-уйда жойлашган институтга қарашли 8-сонли талабалар турар жойида талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва соғлом турмуш тарзини олиб боришлари учун замонавий типдаги кичик футбол майдончаси қуриб, фойдаланишга топшрилди.

Шу муносабати билан жорий йилнинг 25 март куни футбол майдончасининг тантанали очилиш маросими юртимизда ўтказилаётган "Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!” шиори остида байрам тадбирига уланиб кетди.

Ўзбкистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси кубоги учун ўтказилган футбол ўйини тадбирида институт профессор-ўқитувчи, ходимлари ҳамда Ўзбкистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси ходимларидан ташкил топган 6 та жамоа иштирок этишди.

   Ўйин натижаларига кўра Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти жамоаси Ўзбкистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси кубоги совриндори бўлишди. Барчага байрамона кайфиятни улашиш мақсадида байрам ош дастурхони тортилди.

ЯНГИЛАНИШ, МЕҲР-ОҚИБАТ ВА ФАРОВОНЛИК АЙЁМИ.


 

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 449
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar