• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!

"Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!”

   Халқимизнинг доимо орзиқиб, интизор бўлиб кутадиган Янги кун ва янги фасл дебочаси, шарқона янги йилнинг бошланиши Наврўз айёми ўзининг маъно-мазмуни, кўрки таровати, теран фалсафаси билан бошқа байрамлар орасида алоҳида ўрин тутади.

Наврўз табиат очилиши, уйғониш ва янгиланиш фасли бўлиб Шарқ дунёсидаги энг қадимий, биз учун асл миллий, ғоят ардоқли ва эъзозли байрамдир. Наврўз ўзгача бетакрор бир олам бўлиб, инсон зотини табиат билан доимо уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб яшашга даъват этадиган ўзаро мехр-оқибат, қадр-қиммат, хайру-саховат рамзи ва белгисидир.

Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!

 

 

Мустақиллик йилларида бу байрам изчил ривожланди, такомиллашди, унинг мазмун-мохияти бойиди ва эзгулик билан янги қирралари намоён бўлди

   Жорий йилнинг 19 март куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

Байрам тадбирлари эрта тонгдан бошланиб талабалар томонидан Наврўзга чорлов, миллий аския-пайров айтишуви ва миллий лапарлар махорат билан ижро этилди

Оқ терак-кўк терак, от устида кураш, елка уриштириш, тош кўтариш, ким олади каби миллий ўйинларни барча катта қизиқиш билан томоша қилди.

Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!    Сумалак, ҳалим, ош, кўк сомса, кўк чучвара каби миллий таомлардан иборат байрам дастурхонига тортилган ноз-неъматлар барчага манзур бўлди

Талаба-қизлар томонидан миллийкийимларда чиқиб, тадбирга таклиф этилган барча мехмонларга турли вилоятлар кесимидаўзига хос усулда келин салом ташкил этилди.

Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори А.Рискулов институт жамоасини эзгулик, бағрикенглик ва нафосат байрами бўлмиш Наврўз байрами билан табриклади.

Байрам дастури доирасида Наврўз руҳи акс эттирилган бадиий чиқишларда халқ лапарлари, сумалак сайли, ёр-ёр каби қадимий урф-одатларимиз акс эттирилган лавҳалар намойиш қилинди.

Шунингдек байрам тадбирида Ўзбекистон Давлат драма театри жамоаси томонидан ўзларининг куй-қўшиқлари ҳамда сахна кўринишларибилан иштирок этдилар.

Айниқса, севимли санъаткорлар Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар Шухрат Дадажонов, Тошпўлат Маткаримов, Муқимий номли Ўзбекистон Давлат Мусиқий театри актёрлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артис Гулчехра Носирова ва Қобилжон Умиров ҳамда "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаси Наргиза Азимовалар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият улашди.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 344
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.