• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Хашарнинг 2- куни

2018 йил 18-19 март умумхалқ

ҳайрия хашарининг

2- куни

    Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, институт ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, барча ҳудудларда санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида ўтказилаётган умумхалқ ҳайрия хашарининг иккинчи кунида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти профессор-ўқитувчи, ходим ва талаба-ёшлари шаҳрмизнинг янада гўзал ва обод қилишда фаол иштирок этишди.

Хашарнинг  2- куни Хашарнинг  2- куни

     Умумхалқ ҳашари давомида институт ҳамда талабалар турар жойларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек Бектемир туманида жойлашган "Қуёшча нури” номли маданият ва истирохат боғида икки кун давомида ҳудудни тозалаш, ободонлаштирш ва кўкаламзорлаштирш ишалари амлга оширилиб, унда ҳудудлардаги барча ташқи ва ички йўлакларни тозалаш, яшил майдонларни тартибга келтириш, ирригация тармоқларини тозалаш, дарахтларни оқлаш ва уларга шакл бериш ишлари амалга оширилди. Хашарда институтимиз профессор-ўқитувчи, ходим ва талабалари сидқидилдан хизмат қилишиб, шаҳрмизни янада гўзал ва обод қилишга ўз ҳиссаларини қўшишди.

Хашарнинг  2- куниХашарнинг  2- куни

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 528
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar