• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
КИТОБХОНЛИК МАДАНИЯТИ

КИТОБХОНЛИК МАДАНИЯТИ

   Жорий йилнинг 28 фераль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти "Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси профессор-ўқитувчилари ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПК-3271-сонли "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида” ги қарорида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан "Талаба ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш хамда тарғиб қилиш” бўйича давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирни кафедра мудири доц. Б.Салимова очиб, хозирги кунда Республикамизда олиб борилаётган ислохотлар, талаба-ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, кафедра ўқитувчилари томонидан яратилган ўқув адабиётлари ҳамда хорижий адабиётлар таржимаси тўғрисида талабаларга маълумот бериб ўтди.

КИТОБХОНЛИК МАДАНИЯТИ

 

 

Шунингдек, тадбир давомида сўзга чиққан институт Ахборот ресурс маркази ходимлари, кафедра профессор-ўқитувчилари институтда фондида мавжуд янги бадиий адабиётлар, яқинда нашр этилган "Саодат йўли” китобидан ибратли сўзлар ва мақолалар билан талабаларни таништиришди.

Республикада чоп этилаётган оммавий нашрларни доимо кузатиб бориш, 2017-2021 йилларда харакатлар стратегияси бўйича олиб борилаётган ишларни, газета ва журналларда ёритиб борилишини ўқиб бориш кераклигини ҳамда ҳорижий тилда нашр этилаётган ахборотларни кузатиб боришни таъкидлаб ўтилди.

КИТОБХОНЛИК МАДАНИЯТИ

 

 

Тадбир сўнгида ТАЙЛҚЭИ "Маънавият ва маърифат” ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ш.Мирзамўминов сўзга чиқиб, талабаларнинг мутолаа маъданиятини ривожлантиришда китоб ўқиш фойдалилиги, талаба ёшлар ўртасида китобхонлик маъданиятини ошириш, хамда оммавий ахборот воситалари орқали кўрсатилган бадиий адабиётлар хақида тўхталиб, институтда китобхонликни тарғиб этишга қаратилган кўрик-танловларида талабаларнинг фаол иштирок этишлалилигига чақириб қолди.


Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 377
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.