• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“ОИЛА МУKАДДАС”

"ОИЛА МУҚАДДАС”

     Жорий йилнинг 20 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти кичик мажлислар залида "Оила муқаддас” мавзусида маънавий тадбир ташкил этилди.

    Тадбирда институт "Маънавият ва маърифат” ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ш.Мирзамўминов, Республика маънавият ва маърифат маркази таълим-тарбия муассасалари билан ишлаш бўлими бошлиғи Қурбонов Анвар, Республика маънавият ва маърифат маркази маданият ва санъат ташкилотлари билан ишлаш бўлим етакчи мутахассиси Абсоломов Илҳом, Республика маънавият ва маърифат маркази таълим-тарбия муассасалари билан ишлаш бўлим етакчи мутахассиси Жўраев Хакимжон, "Ёшлар” канали "Мутойиба” кўрсатуви бошловчиси, сўз устаси Ақбўтаев Бекзод ҳамда институт иқтидорли талабалари иштирок этишди.

“ОИЛА МУKАДДАС” 

 

  Тадбир иштирокчилари "Оила муқаддас” мавзусида ўтказилаётган мавзуни мазмун-моҳияти, шунингдек унда белгиланган масъулиятли вазифалар тғрисида тўхталиб, мустақилликка эришганимиздан сўнг соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, биринчи навбатда, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктларининг иш самарасини ошириш, оилаларимизда соғлом маънавий муҳитни ташкил қилиш, хусусан, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, қайнона ва келин ўртасидаги муносабатлар, қўшничилик муносабатларининг ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат руҳида бўлишига эришиш – бу юртимиздаги тинчлик-осойишталик ва аҳилликни янада мустаҳкамлаш, ёш оилаларни ҳаётга тайёрлаш ва бунинг натижасида хозирда оилаларда юз бераётган ажримларни сони камайтишига олиб келиши тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтишди.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 553
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.