• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Талаба-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятини ошириш ва бемаврид ҳомиладорлик олдини олиш

Талаба-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятини ошириш ва бемаврид ҳомиладорлик олдини олиш

Талаба-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятини ошириш ва бемаврид ҳомиладорлик олдини олишЖорий йилнинг 13 фераль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти ташаббуси билан мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирни институт Хотин қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси М.Нигманова очиб, йиғилганларга йиғилиш мақсади ва маърузачи ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди ва сўз навбатини Миробод тумани 1-оилавий поликлиника бош гинекологи М.Н.Мамедовага берди.

Миробод тумани 1-оилавий поликлиника бош гинекологи М.Н.Мамедова сўзга чиқиб, бугунги ўтказилаётган тадбир яъни репродуктив саломатлик ва соғлом турмуш тарзи, соғлом она-соғлом бола тўғрисида аниқ маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикасидаги "ГЕДЕОН РИХТЕР” ташкилотининг ходимлари З.М.Убайдуллаева ва Ю.И.Поповалар томонидан барвақт ҳомиладорликни олдини олиш, ҳозирги замонавий контрацепциялардан оқилона фойдаланиш ҳақида қизиқарли суҳбат ўтказилди ва видеоролик намойиш этилди.

Талаба-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятини ошириш ва бемаврид ҳомиладорлик олдини олишТалаба-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятини ошириш ва бемаврид ҳомиладорлик олдини олиш

Талаба-қизлар ўтказилган мавзу юзасидан ўз саволлари бўйича мутахассисларга мурожаат қилиб, тегишли хулосалар чиқариб олишди. Тадбир якунида институт Хотин қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси М.Нигманова йиғилганларга институтдаги одоб-аҳлоқ қоидаларига қатьий риоя қилган ҳолда юришларини ва талаба-қизлар ҳар томонлама етук инсон бўлиб, бизнинг менталитетимизга хос равишда кийиниш кераклигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 485
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.