• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши кураш”

"Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига

қарши кураш”

2018 йил 14 февраль куни Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти талаба-ёшлари ўртасида "Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши кураш” мавзусида учрашув ўтказилди.

Учрашувда Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси катта терговчиси капитан Д.Р.Рўзиев, катта лейтенант Ф.Ф.Жумабоев, Миробод тумани ИИБ ёшлар ўртасида вояга етмаганлар бўйича инспектори Х.Эргашовлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Маърузачилар ўз сўзларида Ички ишлар вазирлиги, ҳокимликлар, манфаатдор идора ва ташкилотлар ҳамкорлигида ҳар йили 1 февралдан 1 мартгача юртимизда ёшлар ўртасида гиёҳвандлик моддаларининг тарқатилишига қарши кураш ойлиги ташкил этилаётганлиги, ойлик доирасида таълим муассасалари, корхоналар, ташкилотларда давра суҳбатлари, тарғибот-тушунтириш ишлари ўтказилиб, гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари, унинг таъсирида келиб чиқаётган турли муаммолар, ушбу иллатнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумот берилаёганлигини баён қилишди.

Мазкур ойликдан кўзланган асосий мақсад – мамлакатимизда гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш, сотиш ва истеъмол қилиш ҳолларининг олдини олиш, ёшлар орасида мазкур салбий одатнинг зарари ва оғир оқибатларга олиб келиши ҳақида кенг тушунча бериш эканлигини таъкидланди.

Шу билан бирга маърузачилар бугунги кунда дунё ёшлари орасида учраётган муаммолар таҳлили, мамлакатимизда ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқалишининг ижтимоий хавфи ва бугунги ҳолати, шунингдек ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқалишининг сабаб ва оқибатлари ҳамда унга қарши кураш чоралари ҳақида батафсил маълумот беришди.

Маъруза сўнгида йиғилиш иштирокчиларига Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда тайёрланган махсус видеофильм намойиш этилди.

Видеофильм намойишидан сўнг йиғилишда иштирок этаётган институт ўқитувчи ва талабалари ўзларнинг мавзуга оид фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди ва йиғилиш якунида институт ўқитувчилари ва талабаларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.
“Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига  қарши кураш”
Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 530
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.