Жорий йилнинг 2 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти талабалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5242-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан "Ҳунарманда” уюшмаси томонидан ҳаттотларнинг ижодий ишларини тарғиб қилиш, уларни ҳалқимизга таништириш мақсадида "Ёшлар ижодиёт саройи”да ташкил этилган "Ҳикматлар олами” деб номланган I-Республика ҳаттотлик фестивалига ташрифи амалга оширилди.
Фестивалга ташкилотчилар томонидан қизғин тайёргарлик кўрилган бўлиб, бино чиройли безатилган. Талабаларда ушбу муҳит катта таасурот қолдирди. Талабалар Республикамизда ҳаттотчилик тарихи ва бугунги кундаги ҳолати ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишди. Ҳаттотчилик асарлари намуналари ва асарларнинг яратилиш жараёнларини томоша қилиб яхши маданий ҳордиқ чиқаришди.