• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Гиёҳвандлик, ичкиликбозлик каби салбий иллатлар ҳамда уларнинг ижтимоий оқибатлари

Гиёҳвандлик, ичкиликбозлик каби салбий иллатлар ҳамда уларнинг ижтимоий оқибатлари

Жорий йилнинг 1 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Ўзбекистон Респубикаси ИИВ Академияси билан ҳамкорликда "Гиёҳвандлик, ичкиликбозлик каби салбий иллатлар ҳамда уларнинг ижтимоий оқибатлари” мавзусида учрашув ўтказилди

Тадбирни "Маънавият ва маърифат” ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ш.Мирзамўминов кириш сўзи билан йиғилишни очиб, йиғилиш қатнашчиларига кун тартибидаги масала "Гиёҳвандлик, ичкиликбозлик каби салбий иллатлар ҳамда уларнинг ижтимоий оқибатлари” мавзусидаги учрашув амалий ҳамкорлик юзасидан ўтказилаётганлигини таъкидлаб, мазкур масала юзасидан сўзни ИИВ Академияси Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш кафедраси доценти майор С.А.Калауовга берди.

ИИВ Академияси Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш кафедраси доценти майор С.А.Калауов сўзга чиқиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида "Бугунги тез ўзгараётган дунё инсоният олдида, ёшлар олдида янги- янги, буюк имкониятлар очмоқда. Шу билан бирга, уларни илгари кўрилмаган турли ёвуз хавф-хатарларга ҳам дучор қилмоқда. Ғаразли кучлар содда, ғўр болаларни ўз ота-онасига, ўз юртига қарши қайраб, уларнинг ҳаётига, умрига зомин бўлмоқда. Бундай кескин ва таҳликали шароитда биз ота-оналар, устоз-мураббийлар, жамоатчилик, маҳалла-кўй бу масалада ҳушёрлик ва огоҳликни янада оширишимиз керак” деган сўзларини таъкидлаб ўтди.

Гиёҳвандлик, ичкиликбозлик каби салбий иллатлар ҳамда уларнинг ижтимоий оқибатлариИИВ Академияси Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш кафедраси ўқитувчиси катта лейтенант С.Э.Гайибназаров сўзга чиқиб, юртимизда истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб мазкур масалага алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлиги, ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш давлатимиз сиёсатининг пировард мақсади эканлигини айтиб ўтди.

Гиёҳвандлик воситалари деганда, истеъмол қилиш натижасида инсоннинг марказий асаб тизимини қўзғатувчи, организмда ўрганишни (тобеликни) вужудга келтирувчи, келиб чиқиши табиий ёки синтетик воситалар тушунилади. Уларга наша, героин, кўкнор, опий ва бошқалар тааллуқлидир. Гиёҳвандлик (наркомания) эса, гиёҳвандлик воситаларига руҳий-жисмоний қарамлик билан боғлиқ касалликдир.

Заҳарвандлик (токсикомания) психотроп моддаларга, шунингдек дорилик хусусиятига эга бўлмаган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий, гиёҳвандлик воситаларга ўхшаш руҳиятга фаол таъсир этувчи Гиёҳвандлик, ичкиликбозлик каби салбий иллатлар ҳамда уларнинг ижтимоий оқибатларимоддаларга руҳий-жисмоний қарамлик билан боғлиқ касалликлардир. Маъруза сўнгида йиғилишда иштирок этаётган институт профессор-ўқитувчи ва талабалари ўзларининг мавзуга оид фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди ва йиғилиш якунида институт ўқитувчилари ва талабаларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

Йиғилиш раиси кун тартибидаги масала "Гиёҳвандлик, ичкиликбозлик каби салбий иллатлар ҳамда уларнинг ижтимоий оқибатлари” мавзусида ўтказилган учрашув учун самимий миннатдорчилик билдириб, бундай долзарб мазмундаги учрашувларни тез-тез ташкил этиш ва турли хил мавзуларда фикр алмашиш ва давра суҳбатларини ўтказиш бўйича ҳамкорлик келажакда ҳам давом этишига ишонч билдириб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси раҳбарияти, профессор-ўқитувчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 553
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar