• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Ilmiy kengashi nizomi
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги (Ўзбе-кистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й. 9-сон, 225-мод-да) ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й. 11-12-сон, 295-модда) қонунларига ҳамда "Олий таълим тўғрисида"ги Низомга мувофиқ ТАЙИ Илмий кенгаши фаоли-ятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

I. Умумий қоидалар
   1.Тошкент автомобил ва йўллар институтининг фаолиятига тегишли асосий масалаларни кўриб чиқиш учун ректор раислигида ТАЙИ Илмий кенгаши (кейинги ўринларда - Илмий кенгаш) ташкил этилади.
Илмий кенгаш таркиби ректор, проректорлар, факультет деканлари, ТАЙИ таркибига кирувчи мустақил ташкилот ва тармоқлар директорлари, мутахассис чиқарувчи кафедралар мудири, шунингдек, жамоат ташкилотлари раҳбарларидан ташкил этилади. Илмий кенгашнинг бошқа аъзолари факультетнинг умумий маж-лисида яширин овоз бериш йўли билан сайланадилар. Профессор-ўқитувчилар таркибидан Илмий кенгашга сайланувчи аъзоларнинг сони ректорнинг буйруги билан белгиланади. Илмий кенгаш таркибига ТАЙИнинг муайян йўналиш муаммо-лари бўйича ишлаётган йирик олим ва мутахассислари ҳам киритилиши мумкин. Ваколат муддати - 5 йил.

Илмий кенгаш таркиби ТАЙИ ректорининг буйруғи билан тасдиқланади. Ҳар ўқув йилининг бошида, турли сабабларга кўра Илмий кенгаш таркибидан чиқ-қанлар ўрнига, янги аъзолар сайланади ёки низом бўйича киритилади.

II. Илмий кенгашнинг мақсад ва вазифалари
Илмий кенгашнинг мақсади - ТАЙИ жамоаси сайъ-ҳаракатлари, интел-лектуал салоҳияти ва бошқа барча имкониятларни Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонун-ларида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш, олий таълимнинг давлат таълим стандарти талаблари даражасида мукаммал билим, малака, кўникма-ларга эга бўлган профессионал мутахассислар тайёрлашга йўналтиришдан иборат. 
          5. ТАЙИнинг Илмий кенгаши:
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ давлат таълим стандартла-ри, ўқув режалари ва дастурларининг қатьий бажарилишини ўрганиб чиқади ҳамда устивор масалалар бўйича тавсия ва топшириқлар белгилайди;
факультетларнинг ўқув, илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий ишлари тўғ-рисидаги, академик лицейлар, ТАЙИ қошидаги илмий жамиятларнинг фаолия-ти тўғрисидаги, қабул комиссиясининг қабул натижалари тўғрисидаги, шунингдек марке-тинг хизматининг халқ ҳўжалигининг битирувчи мутахассисларга бўлган эҳтиёжи, буюртмачи ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари тўғрисидаги ҳисо-ботларини эшитади ҳамда тегишли қарор қабул қилади;
илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ишлар режалари ижроси, профес-сор-ўқитувчилар таркибининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш масалаларини муҳокама қилади ҳамда тегишли қарорларни қабул қилади;

ТАЙИ ривожланишининг йиллик ва истиқболий режаларини тасдиқлайди, моддий-техник таъминот ва молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини муҳокама қилади ҳамда тегишли қарорларни қабул қилади;
факультет ва кафедраларни очиш, тугатиш, ўзгартириш, шунингдек марке-тинг хизмати таклифларини ҳисобга олган ҳолда янги бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш ёки тўхта-тиш билан боғлик масалалар бўйича қарор қабул қилади;
 "Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қа-бул қилиш тартиби тўғрисида"ги Низомга мувофик профессор-ўқитувчилар лавозимларини эгаллаш учун танловлар ўтказади;
профессор, доцент илмий унвонини олишга интилаётган изланувчиларнинг ҳужжатларини кўриб чиқади ва белгиланган тартибда илмий унвонга тасдиқлашга тақдим этади;
ТАЙИ битирувчилари ҳамда профессор-ўқитувчиларининг инглиз тилини би-лишларини таъминлаш ва компьютер технологиялари, Интернетдан фойдалана олиш-лари бўйича таянч кўникмаларни шакллантириш масалаларини муҳокама қилади ва чора-тадбирлар белгилайди;
таълим жараёнининг ўқув адабиётлари билан таъминланганлиги, янги авлод дарслик ва ўқув қўлланмалари, шунингдек инновацион таълим технология-ларини қўллашга асосланган ўқув-услубий мажмуаларни тайёрлаш ва нашр этиш масалаларини муҳокама қилади;
стажер-тадқиқотчи-изланувчи ва катта илмий ходим-изланувчи институт-ларига номзодларни тавсия этади, уларнинг шахсий режалари ва диссертациялари мав-зуларини тасдиклайди;
иқтидорли талабалар сафидан ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ном-зодларни "Истеъдод" жамғармалари орқали хорижий олии таълим муассасаларида стажировка ўтишга тавсия этади;
ТАЙИ иқтидорли талабалари ва стажер-тадқиқотчи-изланувчилари сафи-дан Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ва номли давлат степендиялар танловида иштирок этадиган номзодларни тавсия этади;
"Соғлом авлод учун" жамғармаси билан ҳамкорликда талабаларнинг жис-моний тарбияси ва уларнинг соғлиқларини янада яхшилаш бўйича тадбирлар иш-лаб чиқади;
асосий буюртмачи ташкилот, корхона ва муассасалар билан корпоратив ҳамкорликни ривожлантириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш ҳамда талаба-ларнинг малакавий амалиёти самарадорлигини ошириш масалаларини муҳокама қилади ва уларни яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
хорижий мамлакатларнинг олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича қарорлар қабул килади;
таълим хизматлари билан шуғулланувчи кичик корхоналар, фирма ва курс-лар фаолияти ҳақида раҳбарларнинг хисоботларини эшитади ҳамда тегишли қарор қабул қилади;
ТАЙИ талабалари ва ходимларининг техника хавфсизлиги ва меҳнат му-ҳофазасини такомиллаштириш бўйича тадбирларни белгилайди.

III. Илмий кенгаш фаолиятини ташкил этиш

6. Илмий кенгаш ўз фаолиятини ҳар ўқув йили учун ишлаб чиқиладиган ре-жага мувофиқ амалга оширади. Илмий кенгаш режаси Илмии кенгаш томонидан кўриб чиқилганидан сўнг ТАЙИнинг ректори томонидан тасдикланади.
7. ТАЙИнинг ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ва ташкилий ишларга доир барча масалалар бўйича Илмий кенгаш қарорлари очиқ овоз бериш тартибида кўпчиликнинг овози билан қабул қилинади. Илмий кенгаш мажлиси унинг таркибидаги аъзоларнинг 2/3 қисми иштирок этгандагина ҳақиқий ҳисобланади.
Профессор-ўқитувчилар таркиби лавозимларини эгаллаш ҳамда профессор ёки доцент илмий унвонларини бериш бўйича ўтказиладиган танловлар ва тақдим-номалар юзасидан қарорлар ёпиқ овоз бериш йўли билан белгиланган тартибда қа-бул қилинади.
8. Илмий кенгаш қарорлари ТАЙИнинг ректори томонидан тасдиқлангани-дан сўнг кучга киради.
9. Илмий кенгаш мажлиси баённома билан расмийлаштирилади. Баённома-лар Илмий кенгаш раиси ва илмий котиби томонидан имзоланади.
10. Илмий кенгаш раиси мунтазам равишда илмий кенгаш қарорларининг ба-жарилиши бўйича текширувлар ташкил этади ва Илмий кенгаш аъзоларига улар-нинг натижалари ҳакида ахборот беради.
11. Илмий кенгашнинг 2011/2012 ўқув йили учун таркиби Иловада келтирил-ган.

Мазкур Низом ТАЙИ Илмий кенгашининг 2012 йил 25 январдаги 6-сон мажлисида мухокама қилинган ва тасдиқлашга тавсия этилган.


Подробнее
  • Просмотров: 1223
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.