• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“ВАТАН ҲИМОЯСИ - МУҚАДДАС БУРЧ”

"ВАТАН ҲИМОЯСИ - МУҚАДДАС БУРЧ”

 

   Жорий йилнинг 13 январь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳала, қуриш ва эксплуатацияси институти Маданият саройида мустақилликка эришганимиздан сўнг кенг нишонлаб келинаётган 14-январь "Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан "Миллий армиямиз-ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир!” мавзусида байрам тадбири ўтказилди.

    Байрам тадбири мусиқа садолари остида Маданият саройига харбий кафедра тингловчилари Ўзбекистон Республикаси давлат байроғини олиб кирилиб Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси билан бошланди.

“ВАТАН ҲИМОЯСИ - МУҚАДДАС БУРЧ”    Байрам тадбирини институт илмий ишлар бўйича проректор А.Назаров очиб берди ва йиғилганларни Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллик байрами билан чин қалбдан табриклаб, мустақилликка эришган дастлабки кунларимизданоқ, узоқни кўзлаб юритилган оқилона сиёсат, жумладан, Ватанимизни ишончли ҳимоя қилиш мақсадида миллий армияни ташкил этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар туфайли бугун барчамиз бебаҳо неъматдан баҳра олаётганлигимиз ва Сизу бизнинг бугунги осуда ҳаётимиз Қуролли Кучларимиз томонидан муносиб ҳимоя қилинаётган экан, бу шарафли вазифани сидқидилдан адо этаётган мард ва жасур фарзандларимиз ҳар қанча эъзозга, эътиборга лойиқлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

“ВАТАН ҲИМОЯСИ - МУҚАДДАС БУРЧ”    Шунингдек, тадбир давомида институт Ҳарбий кафедраси бошлиғи И.Саидов нутқ сўзлади. У ўз сўзида барчани Республикамиз Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг йигирма олти йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан химоячилар куни муносабати билан барча тадбир иштирокчиларини ушбу байрам билан самимий муборакбод этди.

    Тадбирда институт рахбарияти томонидан институт харбий кафедра офицер ўқитувчилари, шу билан бирга институтда байрам муносабати билан ташкил этилган спорт мусобақаси ғолиблари институт томонидан Фахрий ёрлиқ ва кимматбахо совғалар билан тақдирландилар.

    Тадбир давомида халқимизнинг севган санъаткорлари Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Шухрат Дадажонов ўз чиқишлари билан дўстлик, тинчлик, Она-Ватанни тараннум қилувчи куй-кўшиклар ва сахна кўринишлар барчага байрамона кайфият улашди.

“ВАТАН ҲИМОЯСИ - МУҚАДДАС БУРЧ”“ВАТАН ҲИМОЯСИ - МУҚАДДАС БУРЧ”

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 626
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.