Счетчики
30-МЕҲРИБОНЛИК УЙИДА ЎТКАЗИЛГАН “ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ” БАЙРАМ ТАДБИРИ

30-МЕҲРИБОНЛИК УЙИДА ЎТКАЗИЛГАН
"ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ” БАЙРАМ ТАДБИРИ

 

   2017 йил 25 декабрь куни институтга бириктирилган "30-меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари учун институт раҳбарияти ҳамда жамоат ташкилотлари иштирокида янги йил байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан совғалар тақдим этиш маросими ташкил этилди.

30-МЕҲРИБОНЛИК УЙИДА ЎТКАЗИЛГАН “ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ” БАЙРАМ ТАДБИРИ    Ушбу хайрли анаънага кўра байрам тадбири Меҳрибонлик уйи фойесида ўтказилди. Тадбирни инститкут ректори А.Рискулов очиб берди ва барчани кириб келаётган "2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” билан сидқидилдан табриклади. У ўз сўзида давлатимизда, ёшларни баркамол инсон этиб тарбиялаш йўлида болажонларга тўлақонли тарбия бериш, ақлан ва жисмонан соғлом вояга етишлари учун барча шарт-шароитлар ва имкониятлар яратилиши тўғрисида тўхталиб ўтди ҳамда барчани янги йил байрами билан табриклаб, ўзининг дилидаги самимий эзгу ниятларини билдирди.

30-МЕҲРИБОНЛИК УЙИДА ЎТКАЗИЛГАН “ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ” БАЙРАМ ТАДБИРИ

 

 

 

    Сўнгра байрам дастурини Болалар янги йил байрамига бағишланган шеърлар айтиб, қўшиқлар куйлашди ва Қорбобо томонидан турли хил совғалар олишди. Тадбир давомида талабалар томонидан турли кизиқарли ҳаракатчан ўйинлар ташкил этилди. Байрам сўнгида дастурхон ташкил этилди ва болажонларга "Ёшлар иттифоқи” байрам торти тақдим этилди. 95 нафар болажонларнинг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан янги йил совғалари тақдим этилди. Ушбу тадбир ҳар бир тарбияланувчида бехад шод ва хуррамлик туйғусини уйғотиб, қувонч улашди.

30-МЕҲРИБОНЛИК УЙИДА ЎТКАЗИЛГАН “ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ” БАЙРАМ ТАДБИРИ

 


 

Подробнее
  • Просмлтрена: 97

Сайт был создан "Отдел информационных технологии" в 2017 году.