Счетчики
“Рефератлар конкурси” танлови ташкил этилди

 "Замин грунтлари” тўгарагининг
"Рефератлар конкурси” танлови ташкил этилди

     Жорий йилнинг 14 декабрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳаш, қуриш ва эксплуатацияси институти "Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар” факультети, "Автомобиль йўлларини қуриш ва эксплуатация қилиш” кафедраси қошида фаолият юритаётган "Замин грунтлари” тўгарагининг "Рефератлар конкурси” танлови ташкил этилди. "Замин грунтлари” тўгараги ўз фаолиятини "Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар” факультетининг "Автомобиль йўлларини қуриш ва эксплуатация қилиш” кафедраси қошида анча йиллардан буён фаолият олиб бормоқда. Ушбу тўгаракка катта ўқитувчи Ш.Р.Халимова илмий раҳбарлик қилади.

     Ўтказилган "Рефератлар конкурси” танловига "АЙ ва СИ” факультети декани Б.Мирзаахмедов, "АЙ ва СИ” факультетининг маънавий-маърифий ишлар бўйича декна ўринбосари О.Ашуров, кафедра мудири А.Х.Ўроқов, "АЙҚ ва ЭҚ” каф кафедра доц. М. Дарабов, "АЙҚ ва ЭҚ” кафедраси кат. ўқит. Ш.Б.Ахмедовлар ташриф буюришди.

      Тадбирда тўгарак аъзолари "Қурилиш соҳасида муҳандис- геологларнинг ўрни”, "Халқаро аҳамиятга эга бўлган М-39 автомобиль йўлининг 1173-1164км Қарши- Шахрисабз- Термиз ҳудудида жойлашган қисмини муҳандис- геологик шароитини ўрганиши”, "Реконструкция автомобиль-ной дороги на участке км 116-196 по направлении Ташкент – Ош(перевал Камчик)”, "Тоғ ён бағирларида ҳосил бўладиган жараён ва ҳодисалар ҳақида умумий маълумотлар” , "М-39 Қарши-Шахрисабз – Китоб йўналишини қайта қуриш ”, "Истиқлол йўллари”, "М-37 "Самарқанд- Бухоро- Туркман-боши” каби мавзулар бўйича

Ҳайъат аъзолари талабаларнинг ўзбек, рус ва инглиз тилларда қилган маърузалари бўйича ҳолисона баҳолаб, талабаларни фахрий ёрлиқлар билан мукофотлаб, совринли ўрин олганликлари билан табрикладилар.

    1-ўрин: 418-16-гуруҳ талабалари Исакова Г., Жалдасбаев Е. -95 балл

    2-ўрин: 418-16-гуруҳ талабалари Ачилов А., Болиев Н. -92 балл

    3-ўрин: 416-16-гуруҳ талабаси Турғунбоев С., 417-16-гуруҳ талабаси Латифбоев Ж. -90,4 балл

“Рефератлар конкурси” танлови ташкил этилди

 

“Рефератлар конкурси” танлови ташкил этилди

 

“Рефератлар конкурси” танлови ташкил этилди

Подробнее
  • Просмлтрена: 121

Сайт был создан "Отдел информационных технологии" в 2017 году.