Счетчики
“Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!”

"Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!”

   Жорий йилнинг 21 декабрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” шиори остида Республика Маънавият тарғибот маркази вакили Бўранбоева Хушёра, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, Ботир Эргаш, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хосиятхон Хусанова, режиссёр Элдор Мамедов, Миллий академик драмма театри актрисаси Оминахон Тўрақулова ва "Нихол” мукофоти совриндори Шахзод Муродовлар иштирокида маънавий-маърифий табир ташкил этилди.

   Тадбир доирасида ташриф буюрган таниқли ёзувчи ва шоирлар, кино ва театр актёрлари ҳамда "Ниҳол” мукофоти совриндорларидан иборат тарғиботчи гуруҳлари институт талабалари билан юзма-юз мулоқот қилиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, оддий инсонлар ҳаётида юз бераётган ижобий ўзгаришлар хусусида дилдан, самимий суҳбат қурилди. 

“Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” 

   Халқ билан юзма-юз мулоқот руҳида ташкил этилган ушбу тадбирда Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг яқинда нашрдан чиққан "Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” китобида илгари сурилган ғояларни одамларга ишонарли ҳаётий мисоллар асосида, содда ва самимий усулда кенгроқ етказиб берилди.

    Шунингдек, тадбир доирасида институтнинг иқтидорли ёшларидан бири "Беруний” номидаги давлат стипендианти 208-15 гурух талабаси Ш.Шоикрамов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёшларга берилаётган катта эътибор, яратиб берилаётган катта имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда тенгдошларини яхши илм олиб ўзлари танлаган соханинг етук мутахассисликлари бўлиб етишишларида омад тилаб қолди. 

“Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” 

    Тадбир давомида таниқли ва эл ардоғида бўлган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хосиятхон Хусанова, Миллий академик драмма театри актрисаси Оминахон Тўрақуловалар ўзлари ижро этган сахна кўринишларида парчалар намойиш этдилар.

     Таниқли эстрада хонандаси "Ниҳол” мукофоти совриндори Шахзод Муродов ўзининг куй қўшиқлари билан тадбир иштирокчиларини кўнгилларини хушнуд этди.

“Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!”  

   Тадбир сўнггида институт рахбарияти учрашувга келган меҳмонларга институт раҳбарияти ҳамда талаба-ёшлар номидан миннадорчилик билдирди. Санъат сохасидаги мутахассислар, актёрлар билан институт ўртасида ижодий ҳамкорликни янада кучайтиришни тилаб қолди.

Подробнее
  • Просмлтрена: 142

Сайт был создан "Отдел информационных технологии" в 2017 году.