Счетчики
“Бир макон – бир йўл” ва БРИКС давлатлари транспорт университетлари ректорларининг IV форуми

"Бир макон – бир йўл” ва БРИКС давлатлари транспорт университетлари ректорларининг IV форуми

  Жорий йилнинг 14-16 декабрь кунлари Хитой Халқ Республикаси(ХХР)нинг Чанъань университети (Chang’an University)да "Россия, Хитой, "Бир макон –бирйўл” ва БРИКС давлатлари транспорт университетлари ректорларининг IV форуми” ўтказилди. Анжуманда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори А.Рискулов, Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи У.Надирхановлар иштирок этдилар.

Форумда Хитой Халқ Республикасидан 73 та университет, давлат корхоналаридан 200га яқин компаниялар, дунёнинг бошқа давлатларидаги 40 га яқин университетлар ва транспорт олий таълим муассасалари ректорлари қатнашдилар.

  Форумнинг асосий мақсади – транспорт соҳасида фаолият олиб бораётган университетлар орасида таълим ва фан соҳасида ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш, транспорт университетларининг миллий иқтисодиётдаги ўрни ва мавқеини ошириш ҳисобланади.

   Форумда "Автомобиль йўлларини лойиҳалаш”, "Автомобиль йўлларини қуриш ва эксплуатация қилиш”, Кўприклар, транспорт тоннеллари ва йўлўтказичлар”, "Транспорт логистикаси” йўналишлари бўйича ХХРнинг "Буюк ипак йўли”, "Бир макон – бир йўл” давлат грантлари асосида мутахассислар тайёрлаш, магистратура ва докторантурага иқтидорли ёшларни юбориш, ёш профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш масалалари бўйича музокаралар ўтказилди ҳамда ҳамкорлик йўллари ва усуллари муҳокама қилинди, шунингдек,ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.  “Бир макон – бир йўл” ва БРИКС давлатлари транспорт университетлари ректорларининг IV форуми“Бир макон – бир йўл” ва БРИКС давлатлари транспорт университетлари ректорларининг IV форуми

 

  Чанъань университети Халқаро таълим факультети декани Чжан Вэй билан музокаралар ўтказилди. Хитой томонидан имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Ҳамкорлик йўналишлари, магистратура ва докторантурада таълим олиш шарт-шароитлари муҳокама қилинди ва келишиб олинди.

 

 

“Бир макон – бир йўл” ва БРИКС давлатлари транспорт университетлари ректорларининг IV форуми 

  Транспорт университетлари ректорларинингIVфорумида ТАЙЛҚЭИ ректори тақдимот қилди.Институт фаолияти, ҳамкорлик йўналишлари, имкониятлари тўғрисида маълумотлар берилди.

“Бир макон – бир йўл” ва БРИКС давлатлари транспорт университетлари ректорларининг IV форуми  

   Форумнинг имкониятларидан бири – чет эл университетлари билан бевосита мулоқот ўрнатиб,ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилишдир. Бажарилган ташкилий ва ахборот ишлари натижасида институт чет эл университетларида қизиқиш уйғотди ва Россиянинг Санкт-Петербург, Хитойнинг Nanchang Hangkong университети, Nanjing Vocational Institute of Transport Technologyбилан ҳамкорликка оид музокаралар ўтказилди. 

  Форумга тайёргарлик жараёнида ташкилотчи университетга ТАЙЛҚЭИ фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди, маълумотлар форумнинг иштирокчи университетларига бағишланган "Introductions to universities” номли китобда (2017.12.14-16 Сиань шаҳри, Хитой 278 бет) инглиз ва хитой тилларида чоп этилди.

  Сафар даврида Чанань университетида тахсил олаётган Ўзбекистон ёшлари билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтди.

“Бир макон – бир йўл” ва БРИКС давлатлари транспорт университетлари ректорларининг IV форуми

Подробнее
  • Просмлтрена: 232

Сайт был создан "Отдел информационных технологии" в 2017 году.