• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“Олий таълим муассасаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари”

"Олий таълим муассасаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари”

 

 

  Жорий йилнинг 13 декабрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг "Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар” факультети талабалари иштирокида "9-декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан "Олий таълим муассасаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” мавзусида давра сухбати ташкил этилди.

Тадбирда Миробод тумани прокуратураси прокурори катта ёрдамчиси Н.Убайдуллаева, Миробод тумани ИИБ профилактика инспектори, капитан Х.Эрматовлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

   Ўтказилган тадбирларда маърузачилар Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 24 ноябрда қабул қилинганлиги, Сенат томонидан 2016 йил 13 декабрда маъқулланганлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 3 январь куни имзоланганлигини баён қилиб, мазкур қонун 6 та боб, 34 та моддадан иборатлигини таъкидлади ва қонуннинг тузилиши ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

   Шунингдек, коррупцияга оид ҳуқукбузарликларни аниқлаш, уларга чек кўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга оид меъёрлар белгилангани конуннинг муҳим жиҳатлариданлигини таъкидлаб ўтишди.

Маъруза сўнгида йиғилишда иштирок этаётган институт ўқитувчи ва талабалари ўзларнинг мавзуга оид фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди ва йиғилиш якунида институт ўқитувчилари ва талабаларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

“Олий таълим муассасаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари”“Олий таълим муассасаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари”

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 466
  • chop etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar