Счетчики
“Йўл-қурилиш машиналари ва автомобиль транспорти эксплуатацияси” факультети талабалари иштирокида “Диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари” мавзусида давра сухбати ўтказилди

"Йўл-қурилиш машиналари ва автомобиль транспорти эксплуатацияси” факультети талабалари иштирокида
"Диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари” мавзусида давра сухбати ўтказилди

   Жорий йилнинг 14 декабрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг "Йўл-қурилиш машиналари ва автомобиль транспорти эксплуатацияси” факультети талабалари иштирокида "Диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари” мавзусида давра сухбати ташкил этилди.

   Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси бош мутахассиси Б.Даминов ўз маърузалари билан иштирок этди.

Тадбирда маърузачи ўз маърузасида бугунги кунда ислом динини ниқоб қилиб ноинсоний ҳаракатларни олиб бораётган террорчилик ташкилотлари қўлида қурол билан мусулмон давлатларида олиб бораётганхунрезликлар ҳамда экстремистик қўлланмалар тарқатиш орқали дунё ёшларини онгини заҳарлаб ўзларининг ғаразли ниятларини амалга оширишаётганлигини таъкидлади.

Ҳозирги кунда дунёда содир бўлаётган мудхиш жараёнлар хусусан Сурия ва Ироқда бўлаётган қонли урушлар унинг оқибатида минглаб бегунох аҳоли вафот этмоқда энг ачинарлиси шундаки улар орасида ёш болалар ҳам бор. Шундай воқеалар бизнинг ҳам юртимизда содир бўлмаслиги учун сиз-у биздан доим огоҳлик ва сергаклик талаб этилади. Бундан ташқари бу борада тарғибот-ташвиқот ишлари муҳим ўрин тутмоқда. Ислом динини ниқоб қилиб, ўзларини мусулмонман, дея қўпорувчилик, террочилик ҳаракатларини олиб бориш жараёнида бегуноҳ одамларнинг ўлимига сабабчи бўлаётган манфур кимсаларнинг қилмишлари ҳақида талабаларга батафсил тушунтириб берди.

“Йўл-қурилиш машиналари ва автомобиль транспорти эксплуатацияси” факультети талабалари иштирокида “Диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари” мавзусида давра сухбати ўтказилди   Шундан сўнг маърузачи "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги давомида халқимизнинг ижтимоий – сиёсий, иқтисодий, маънавий – маданий ҳаётида улкан янгиликлар содир бўлди. Энг муҳими, онг ва тафаккуримиз ўзгариб, Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида халқимизнинг шахсий, умуммиллий мақсадлар муштараклигига ҳамда ғоявий бирликка интилиш ҳисси уйғонди. Бироқ, бизнинг мустақил юксалиш натижаларимизни кўра олмайдиган, маънавий қадриятларимизни қадрсизлантиришга қаратилган ғоявий таҳдидлар ҳамон давом этмоқда деб сўзини якунлади.

Маърузачилар томонидан мавзу доирасида турли савол-жавоблар ва ҳаққоний мисоллар билан талабаларнинг интерактив мулоқотга киришишларини таъминлаш орқали мавзу моҳиятини очиб беришга ва ёшларнинг тўғри хулоса чиқаришларига эришилди.

Тадбир сўнгида талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олдилар.

“Йўл-қурилиш машиналари ва автомобиль транспорти эксплуатацияси” факультети талабалари иштирокида “Диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари” мавзусида давра сухбати ўтказилди

Подробнее
  • Просмлтрена: 143

Сайт был создан "Отдел информационных технологии" в 2017 году.