Счетчики
“Одам савдоси - ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш жиноятдир”

"Одам савдоси - ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган
мудҳиш жиноятдир”

   Жорий йилнинг 5 декабрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Одам савдоси - ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш жиноятдир” мавзуcида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Миробод тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ў.Гулматов, Миробод тумани ИИБ ХПБ бошлиғи, майор Ж.Абдуқодиров, Миробод тумани ИИБ ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш инспектори, майор В.Набираева, Миробод тумани ИИБ профилактика инспектори, капитан Х.Эрматов ҳамда Институт хуқуқшуноси М.Хасановлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

   Тадбир бошида одам савдоси мавзусига бағишланган махсус видо лавха намойиш этилди.

  Шундан сўнг йиғилишда сўз олганлар ўз нутларида одам савдоси – ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш жиноятлигини, бу жуда кўп салбий унсурларни олиб келаётганлигини, терроризм, гиёҳвандлик, қурол-яроғ, одам савдоси, миссионерлар найранглари ва бундай иллатлар кейинги йилларда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар жиддий ташвиш ва хавотирларни келтираётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Шунингдек, бир неча статистик рақамларга мурожаат қилиниб, ёшларни огоҳликка даъват этилди.

Учрашув давомида институт талабалари ҳам тадбир мавзуси бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.


“Одам савдоси - ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш жиноятдир”“Одам савдоси - ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш жиноятдир”

 

 

“Одам савдоси - ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш жиноятдир”

 

 

Подробнее
  • Просмлтрена: 83

Сайт был создан "Отдел информационных технологии" в 2017 году.