Счетчики
Тил – дил кўзгуси

Тил – дил кўзгуси

 

Мамлкатимизнинг барча ўқув юртларида она тилимизга давлат тили мақоми берилганлигининг 28 йиллик санаси кенг миқёсида нишонланмоқда.

Шундай тадбирлардан бири "Тилга эътибор – элга эътибор” мавзуси остида жорий йилнинг 20 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ташкил этилди.

Тадбирда "Тиллар” кафедраси ўқитувчилари ҳамда бир гуруҳ иқтидорли талаба-ёшлар иштирок этишди.

Байрам тадбирида тилга бағишланган ўзбек ва рус тилларида институт талабалари томонидан шеърлар ўқилди, ўзбек тилида хикматли сўзлардан иборат айтишувлар, "Она сути” мавзусида Алишер Навоийнинг ҳаёти акс эттирилган саҳна кўриниши, "Она тили” тимсолидаги "Она образи”, "Ўзбегим қасидаси” шеъри намойиш этилди.

Тил – дил кўзгусиТил – дил кўзгуси
Тил – дил кўзгусиТил – дил кўзгуси

  • Просмлтрена: 100


Сайт был создан "Отдел информационных технологии" в 2017 году.