• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Талабамизнинг Германияга ташрифи

Талабамизнинг Германияга ташрифиЖорий йилнинг 2 - 13 – сентябрь кунлари "Йул қурулиш машиналари ва автомобиль транспорт эксплуатацияси” факультети 3 – курс талабаси Юсуфбек Шермухамедов Ўзбекистон илм ва технология давлат қумитаси, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университитети ва Deutscher Akademischer Austauschdienst (DAAD) билан ҳамкорликда Германия Федератив Республикасига ташриф буюрди. У Германиянинг бир нечта етакчи автомобиль корхоналари ва университитетлари билан танишиб қайтди. Жумладан, Германиянинг энг нуфузли техника универститетлари бўлмуш Брауншвейг шаҳридаги Брауншвейг техника университитети, Хохенхайм университитети ва Штутгарт университитетларида бўлиб, у ерда олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари билан якиндан танишди. Қишлоқ хўжалик техникаларини ишлаб чиқарувчи Германиянинг энг йирик корхоналари Харзевинкель шаҳридаги "CLAAS” ва Алпендаги "Lemkin” заводларида бўлиб, завод ҳудудида ишлаб чиқариш фаолияти билан танишди. Мюнхен шаҳрида жойлашган дунё бўйича энг йирик корхоналардан бири бўлмиш, "MAN” заводида бўлиб, унинг Ўзбекистондаги келажак режалари билан ҳам танишди. У Германиянинг "Мercedes-Вenz”, "Porsche” ва "BMW” музейларида бўлиб, уларнинг тарихи ва бугунги куни билан танишиб қайтди.

Фото лавҳалар:

Талабамизнинг Германияга ташрифиТалабамизнинг Германияга ташрифи
Талабамизнинг Германияга ташрифиТалабамизнинг Германияга ташрифи
Талабамизнинг Германияга ташрифиТалабамизнинг Германияга ташрифи

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 495
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.