• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Қопламаларни тўлиқ сақлаш услублари (Pavement Preservation Techniques In General)

Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш институти ҳамкорликда "Қопламаларни тўлиқ сақлаш услублари (Pavement Preservation Techniques In General)” мавзусида Франциялик бош техник маслахатчи SAMIR SOLIMAN ва "ЮнидАсГрупп” компанияси ижрочи директори Н.М.Холиков иштирокида ҳалқаро семинар ташкил этишди

 

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ‑4954‑сонли фармони ижросини таъминлаш, ҳамда автомобиль йўллари қопламаларини жорий таъмирлаш, қопламаларга устки юзага сиртқи ишлов бериш, қопламаларнинг ғадир‑будурилигини ошириш технологияларини такомиллаштириш, бунинг учун Франция илғор технологияларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси раҳбарлигида Франция ва Қозоғистон Республикасидан ташриф буюрган мутахассислар иштирокида халқаро семинар ташкил этилди.

   Халқаро семинарда Франциядан ташриф буюрган халқаро техник маслаҳатчи SAMIR SOLIMAN ва "ЮнидАсГрупп” компанияси ижрочи директори Н.М.Холиков, Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси корхона ва ташкилотларининг бош мутахассислари, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг профессор‑ўқитувчилари ҳамда магистрантлари иштирок этишди.

   Ташриф доирасида Франциядан ташриф буюрган халқаро техник маслаҳатчи SAMIR SOLIMAN ва "ЮнидАсГрупп” компанияси ижрочи директори Н.М.Холиков "Қопламаларни тўлиқ сақлаш услублари (Pavement Preservation Techniques In General)” мавзусида ўқув семенари ташкил этишди.

   Ушбу семинар 2017 йил 22 июнь куни соат 10:00 да Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг мажлислар залида бўлиб ўтди. Семинарни институт ректори профессор А.Рискулов очди ва келгусида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига тўхталиб ўтиб, бугунги кунда автомобиль йўллари қурилиши соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлашда ушбу ҳамкорликнинг аҳамияти юқорилигини таъкидлаб ўтди. Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси бош мутахассиси Б.К.Касимходжаев сўзга чиқиб, бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар, хусусан Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси томонидан "Ҳаракатлар стратегияси”ни ҳаётга тадбиқ этиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди. Ушбу халқаро семинарнинг аҳамияти ва ундан кутилаётган натижалар ўз самрасини беришини таъкидлаб ўтди.

Қопламаларни тўлиқ сақлаш услублари (Pavement Preservation Techniques In General)

 

Қопламаларни тўлиқ сақлаш услублари (Pavement Preservation Techniques In General)

 

Қопламаларни тўлиқ сақлаш услублари (Pavement Preservation Techniques In General)

 

 

Подробнее
  • Просмотров: 155
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Yangiliklar