Счетчики
Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш институти ҳамкорлигида Европа Иттифоқи Темпус дастури

Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш институти ҳамкорлигида Европа Иттифоқи Темпус дастури "544061-TEMPUS-1-2013-1-UK-TEMPUS-JPCR HIGHVEC: Автомобиль йўллари қурилиши ва автомобиль муҳандислиги бўйича янги магистратура дастурларини ишлаб чиқиш” лойиҳаси доирасида ҳалқаро семанар ташкил этишди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 августдаги "Автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш соҳасида кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш бўйича тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ‑2580‑сонли қарори, 2017 йил 14 февралдаги "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ‑4954‑сонли фармони, 2017 йил 20 апрелдаги "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора‑тадбирлари тўғрисида”га ПҚ‑2909‑сонли қарорларидаги таълим жараёни сифатини ошириш бўйича вазифалар ижросини таъминлаш, ҳамда автомобиль йўллари соҳаси учун юқори малакали рақобатбардош кадрларни тайёрлаш учун хорижий олий таълим муассасалари профессор‑ўқитувчиларини таълим жараёнига жалб қилиш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси раҳбарлигида Европа Иттифоқи Темпус дастурининг "544061-TEMPUS-1-2013-1-UK-TEMPUS-JPCR HIGHVEC: Автомобиль йўллари қурилиши ва автомобиль муҳандислиги бўйича янги магистратура дастурларини ишлаб чиқиш” лойиҳаси доирасида халқаро семинар ташкил этилди.

   Халқаро семинарга Европа иттифоқи Бирмингем Университетидан профессор Олереми Олатунбосан Tempus HIGHVEC лойиҳаси директори, профессор Алехандро Пасквалини ва докторант Уоню Ванг (Буюк Британия), Каштелу-Бранку политехника институтидан профессор Динис Гардет, профессор Франциско Лукас, профессор Ана Рамос ва профессор Хосе Мосито (Португалия), Бухарест политехника университетидан професссор Габриел Ангелач, профессор Дэн Мику, профессор Александр Ралука Мойсеску ва Йордан Филеру (Руминия), Мадрид Карлоса III университетидан профессор Беатрис Лопес ва Алехандро Кесада каби 13 нафар профессор‑ўқитувчилар ташриф буюришди.

   Ташриф доирасида автомобиль йўллари қурилиши мухандислиги бўйича "Йўл қурилиш материаллари ва қурилиш технологиялари”, "Автомобиль йўлларини автоматлашган лойиҳалаш тизими” ва "Автомобиль йўлларини диагностика қилишда замонавий қурилмаларни қўллаш” ҳамда "Автомобиллар мухандислиги” курслари бўйича интенсив ўқув семинарлар ташкил этилди.

   Ушбу семинарни очилиши 2017 йил 17 июнь куни соат 13:00 да Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг мажлислар залида бўлиб ўтди. Семинарни институт ректори профессор А.Рискулов табрик сўзи билан очди ва келгусида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига тўхталиб ўтиб, бугунги кунда автомобиль йўллари қурилиши соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлашда ушбу ҳамкорликнинг аҳамияти юқорилигини таъкидлаб ўтди. Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси бош мутахассиси Б.К.Касимходжаев сўзга чиқиб, бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар, хусусан Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси томонидан "Ҳаракатлар стратегияси”ни ҳаётга тадбиқ этиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди. Ушбу халқаро семинарнинг аҳамияти ва ундан кутилаётган натижалар ўз самрасини беришини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Tempus HIGHVEC лойиҳаси директори профессор Олереми Олатунбосанлар сўзга чиқиб халқаро ҳамкорлик ўз самарасини беришини, ҳамда келажакда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси олий таълим мактаблари ўртасида яънада ривожланишига асос бўлишига ишонч билдирди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш институти ҳамкорлигида Европа Иттифоқи Темпус дастури

 

Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш институти ҳамкорлигида Европа Иттифоқи Темпус дастури

  Семинар очилишидан фотолавҳалар

 Лойиҳа доирасида автомобиль йўллари қурилиши муҳандислиги бўйича лаборатория қурилмалари ва мутахассислик адабиётлари олиб келинди ва институтнинг "Автомобиль йўллари ва аэродромларни қуриш ва эксплуатация қилиш” кафедрасига топширилди.

Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш институти ҳамкорлигида Европа Иттифоқи Темпус дастури

 

Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш институти ҳамкорлигида Европа Иттифоқи Темпус дастури

 

 

Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш институти ҳамкорлигида Европа Иттифоқи Темпус дастури

 

   Бирмингем Университетидан профессор Алехандро Пасквалини ва докторант Уоню Ванг (Буюк Британия) "Автомобиль йўлларини диагностика қилишда замонавий қурилмаларни қўллаш” курси бўйича маъруза ва лаборатория машғулотларини олиб боришди. Ушбу лойиҳа доирасида олиб келинган Digital Laser Prof with odometer mounting kit for vehicle and software(Лазер профилометр) қурилмаси "Dynatest” бўйича амалий машғулотлар ўтказилди. Семинарнинг маъруза ва амалий машғулотларида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг профессор‑ўқитувчилари, докторантлари, илмий ходимлари, магистрантлари ва бакалавр талабалари, ҳамда Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси корхона ва ташкилотларининг мутахассислари, Тошкент архитектура‑қурилиш институти Малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази тингловчилари, Тошкент темир йўл муҳандислари институти профессор‑ўқитувчилари иштирок этишди.

 

Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш институти ҳамкорлигида Европа Иттифоқи Темпус дастури

Маъруза дарсидан фотолавҳа

 

 

 

 

 

Кўчма автомобиль‑лабораторияни ишга тушириш жараёнидан фотолавҳа  

 

Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш институти ҳамкорлигида Европа Иттифоқи Темпус дастури

 

Институт профессор‑ўқитувчилари хорижий профессорлар билан ҳамкорлик жараёнидан фотолавҳа

 

Хорижий профессорлар иштирокида кўчма автомобиль‑лабораторияда Digital Laser Prof with odometer mounting kit for vehicle and software (Лазер профилометр) қурилмаси "Dynatest” ёрдамида қоплама равонлигини баҳолаш бўйича ўтказилган лаборатория синовидан фотолавҳалар


 

 

Амалий машғулотлардан фотолавҳалар

  • Просмлтрена: 341


Сайт был создан "Отдел информационных технологии" в 2017 году.