• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Ёш китобхон

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида "Ёш китобхон” республика кўрик-танловининг саралаш босқичи ташкил этилди

   Ўзбекистон "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгашининг 2017 йил 26 апрелдаги 70-сонли мажлиси баёни билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 46-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 16 майдаги 310-сонли буйруғига асосан жорий йилнинг 1 юнь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган "Ёш китобхон” республика кўрик-танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.

   Мазкур танлов талаба-ёшлар ўртасида бадиий асарларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини тарғиб қилиш орқали ёшларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг китобдан фойдаланишлари учун шарт-шароитлар яратиш, мустақил ва эркин фикрга эга истеъдодли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилди.

  Танловда олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби иштирокчилари 5 та йўналиш "Китоб тафаккур хазинаси”, "Энг фаол бадиий асарлар тарғиботчиси”, "Ёш ижодкор талаба”, "Асарлардан яралган саҳна асарлари”, "Асарлардан яралган наволар” бўйича ўзлари тайёрлаган ижодий ишлари, сахна кўринишлари, шеър, хикоя, қўшиқлар билан иштирок этишди.

Ёш китобхон

Ёш китобхон

   Танлов иштирокчилар хакамлар ҳайъати томонидан бахоланиб борилди. Умумий натижаларга кўра қуйида 5 та йўналиш бўйича ғолиблар аниқланди:

 

Ёш китобхон

Ёш китобхон

Ёш китобхон

  Танлов сўнгида иштирокчилар институт раҳбарияти томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Ёш китобхон

Подробнее
  • Просмотров: 160
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Yangiliklar