• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди

"Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди

 

   Мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар халқимиз турмушининг обод, ҳаётининг эса фаровон бўлишига, турли соҳаларда намунали фаолият кўрсатадиган иқтидорли ёшларни аниқлаб, уларга янада кенг истиқбол яратишга хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори асосида 2009 йилдан буён ўтказиб келинаётган "Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловини бу йўналишдаги самарали тадбирлардан бири десак муболаға бўлмайди. Бу танлов мамлакатимиз бўйлаб уч босқичда юқори савияда ўтказиб келинмоқда.

Жориййилнинг 7 июнь куни Тошкент автомобиль йўларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Маданият саройида "Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.

“Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди

    Тошкент шаҳридаги 10 та олий ўқув юртида ўтказилган кўрик-танловнинг 1-босқичида ғолибликни қўлга киритган Тошкент тиббиёт академияси, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент молия институти, Тошкент Давлат шарқшунослик институти, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти, Тошкент Давлат техника университети, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, Солиқ академияси, Ўзбекистон Давлат Консерваторияси ва Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети талабалари иштирок этишди.

Қизиқарли беллашув асосида ўтган чиқишлар ҳакамлар ҳайъати аъзолари Ўзбекистон давлат Консерваториясининг "Миллий қўшиқчилик” кафедраси профессори Ж.Шукуров, Ўзбекистон давлат Консерваториясининг "Аньанавий хонандалик” кафедраси доценти М.Солихова, Ўзбекистон давлат Консерваториясининг "Эстрада хонандалиги” кафедраси катта ўқитувчиси М.Ўринбоева, Ўзбекистон давлат Консерваториясининг "Вокал” кафедраси доценти Э.Рахимов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Абдумажид Азимлар томонидан кўрик-танлов Низоми асосида баҳолаб борилди.

“Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди

    Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан кўрик-танловда иштирок этган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети талабаси Шарипов Музаффар "Ўзбекистон” қўшиғи (Э.Сиддиқова сўзи, Д.Марасулова мусиқаси) билан ғолиб деб топилди ва танловнинг учинчи босқичида иштирок этиш учун тавсия этилди.

   Шунингдек, танловда фаол иштирок этганлиги учун иштирокчилар ташкилий қўмита томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

“Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди

Подробнее
  • Просмотров: 187
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Yangiliklar