Счетчики
Япония давлатининг Нагойя университети билан учрашув

Япония давлатининг Нагойя университети билан учрашув

   21 май куни институтимизга Япония давлатининг Нагойя университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимлари – лойиха координатори Эйити Имамура ва ижрочи директори Э.Элмуродов ташриф буюрдилар. Бугунги кунга қадар Осиёдаги 27 та университети ичида 6-ўринда туришини, бундан ташқари Японияда 2001 йилдан буён халқаро аҳамиятга эга бўлган Нобел мукофоти 21 ни ташкил қилса, улардан 6 таси ушбу университетнинг профессорларига тегишлийли эканлигини таъкидлади.

   Нагоя университети тўғрисида презентация қилинди, шу жумладан магистратурада ва докторантура ўқиш ва тадқиқотлар олиб бориш имкониятлари тўрисида сухбат олиб борилди.

Япония давлатининг Нагойя университети билан учрашув

  Институтимиз томонидан мехмонга керакли маълумотлар берилди, ва талаба ва профессор-ўқитувчиларимизнинг алмашинуви дастурлари ва илмий даража олиш учун Японияда тадқиқотлар олиб боришга қизиқишини билдирди.

   Томонлар мухокама қилинган мавзуларни ўрганиб чиқишга қарор қилдилар.

 

Учрашувда Малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультетининг декани Э.Файзуллаев, институтимизда иш олиб бораётган япониялик мутахассис Кацуо Нарикава, Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи У.Надирханов иштирок этдилар.

Халқаро алоқалар бўлими

  • Ko'rib chiqildi: 198


Сайт был создан "Отдел информационных технологии" в 2017 году.