• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
1 ИЮНЬ – ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ

1 ИЮНЬ – ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ

 

   Жорий йилнинг 1 июнь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти раҳбарияти "1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш” куни муносабати билан Тошкент шаҳар Яшнабод туманида жойлашган 30-Меҳрибонлик уйига ташрифи амалга оширилди.

1 ИЮНЬ – ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ 

   Навқирон авлоднинг камолоти йўлида ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш, уларнинг ижодий –интелектуал салоҳиятини юксалтириш, ижтимоий холати, миллатидан қатъи назар, болаларнинг эзгу орзулари ижобати йўлида кенг имкониятлар эшигини очиб бериш давлатимиз сиёсатининг уствор йўналишларидан бирига айланган.

Болалар ҳуқуқларини халқаро-ҳуқуқий асослари ҳақида гап бораркан, бу борада 1989 йил 20 ноябрда қабул қилинган БМТ болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни Ўзбекистон Республикаси 1992 йил 9 декабрида ратификация қилинганлигини эслаб ўтиш жоиз. Мазкур ҳужжат бола ҳуқуқлари соҳасидаги миллий қонунчиликни ривожлантиришнинг мукаммал андозаси бўлиб, мамлакатимизда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини босқичма-босқич ислох этиш ва қонунчиликни такомиллаштиришга жиддий эътибор қаратиб келинмоқда.

    Шу кунга қадар юртимизда вояга етмаганларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кўзда тутувчи бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Жумладан институт раҳбарияти томонидан ташкил этилган мазкур ташриф жараёнида институт ректори А.Рискулов меҳрибонлик уйи тарбияланувиларини байрам билан табриклаб, уларга эсдалик совғаларини тақдим этди. Биз бир нарсани унутмаслигимиз керак. Ўзбек халқи азал-азалдан болажон халқдир. Юртимизнинг қайси бир гўшасига борманг, болаларга кўрсатилаётган ғамхўрликларнинг гувохи бўласиз. Фарзандлар кўзидаги қувончни кўриб, қалбингизга фахр ва ғурурга тўлади. Ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда, уларн турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилишда ҳамда миллий қадриятларни ёш авлод онгига сингдиришда "Оила-маҳалла-таълим муассасаси” муҳим омил бўлиб келмоқда.

1 ИЮНЬ – ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ

 

 

Подробнее
  • Просмотров: 192
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Yangiliklar