• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“БИЛИМДОНЛАР БЕЛЛАШУВИ”

"БИЛИМДОНЛАР БЕЛЛАШУВИ”


   Жорий йилнинг 20 арель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли қарори чиқди Ушбу қарорда Ўзбекистон Республикасининг Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги уствор вазифаларга мос ҳолда кадрлар тайёрлашнининг маъно-мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида қабул қилингандир.

“БИЛИМДОНЛАР БЕЛЛАШУВИ” 

   Ушбу қарордан келиб чиқиб, олий таълимнинг маънавий-ахлоқий мазмунини кучайтириш, талаба-ёшларнинг қалби ва онгига миллий истиқлол ғоясини, халқимизнинг юксак маънавияти ва инсонпарварлик анъаналарига садоқат туйғусини чуқур сингдириш, биз учун мутлоқо ёт ва бегона бўлган ғояларга нисбатан уларда мустахкам иммунитет ва танқидий муносабатни шакллантиришимиз лозимдир.
   Шу мақсадда жорий йилнинг 26 май куни институтимизда фаолият кўрсатаётган "Замин грунтлари” тўгарак аъзоларидан ташкил топган "Монолит” ва "Олмос” командалари ўртасида ўзаро "Билимдонлар беллашуви” мусобақаси ташкил этилди. Ушбу мусобақа саккиз шартан иборат бўлиб, беш балли тизимда баҳоланди. Ўтказилган ушбу мусобақада "Олмос” командаси юқори балл тўплаб, ғолиб бўлди. 

“БИЛИМДОНЛАР БЕЛЛАШУВИ” 

 
"Билимдонлар беллашуви” мусобақаси ғолиблари институт рахбарияти томонидан эсдалик совғалари ва диплом билан тақдирландилар.
Подробнее
  • Просмотров: 148
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Yangiliklar