Счетчики
ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МАҚСАДЛАРИ БИЛАН УЙҒУН

ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МАҚСАДЛАРИ БИЛАН УЙҒУН

 

   Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди.

Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”тасдиқланди.

   Ушбу фармойиш мазмун моҳиятини институт жамоаси ва талабаларига етказиш мақсадида жорий йилнинг 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги давлат бошқаруви Академияси тингловчиси А.Латипов иштирокида "Харакатлар стратегияси барқарор ривожланиш мақсадлари билан уйғун” мавзусида семинар ташкил этилди. 

ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МАҚСАДЛАРИ БИЛАН УЙҒУН 

 Ушбу ўтказилган семинарда Ҳаракатлар стратегясининг мақсади, олиб борилаётган ислохотлар самарадорлигини тубдан оширишдан, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратишдан, мамлакатни модернизациялаш ва ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштиришдан иборат эканлиги ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МАҚСАДЛАРИ БИЛАН УЙҒУН 

    Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга маърузачи томонидан тўлиқ ва аниқ жавоблар берилди. 

  • Ko'rib chiqildi: 283


Сайт был создан "Отдел информационных технологии" в 2017 году.