• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
САЙЁР СУД

САЙЁР СУД

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони яъни "2017-2021 йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси”да белгилаб берилган талаблар ижроси ҳамда "Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни” муносабати билан судлар томонидан жиноят ишларини сайёр тартибда корхона, муассаса, ташкилот асосан ўқув муассасаларида ўтказилиши таъминланмоқда.

САЙЁР СУД 

 

   Ана шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 23 май куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман суди томонидан ташкил этилди. Унда хокимият вакиллари, прокуратура, ички ишлар органлари ходимлари, кенг жамоатчилик ҳамда институт профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари иштирок этишди.

САЙЁР СУД 

 

    Тадбир олдидан институтимиз хуқуқшуноси Мурат Камалович Хасанов ва Тошкент шаҳар Миробод Тумани жиноий ишлар бўйича судъяси Бобиржон Боходирович Иногомовлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармонида белгилаб берилган яъни "2017-2021 йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси” тўғрисида тўхталиб, бешта устувор йўналиши белгиланган вазифаларнинг хар бир йўналиши бўйича аниқ асосланган мисоллар билан тадбир иштирокчиларига маълумотлар бериб ўтишди.

САЙЁР СУД 

 

    Ушбу сайёр суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисм "к” банди (яъни қасдан баданга оғир шикаст етказиш) билан айибланган А.Шамшуваров ва Д.Каньковга оид жиноят иши сайёр тартибда кўрилди.

САЙЁР СУД 

 

   Ушбу ўтказилган тадбирнинг аҳамияти шундаки, талабалар жамиятдаги қилинаётган хар бир ноқонуний харакат беэътибор қолмаслигини яъни, қилинган айиб учун жазони муқаррарлигини суд жараёнида иштирок этиб, ўз кўзлари билан кўрганликлари бу шундай ўзига хос тарбиявий таъсир кўрсатади. Қолаверса, бундай тадбир ёшларга хуқуқий онг ва хуқуқий маданиятини шакиллантиришда мухим аҳамият касб этиши шубхасиздир.

САЙЁР СУД 

Подробнее
  • Просмотров: 208
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Yangiliklar