Счетчики
“Автомобиль йўллари ва улардаги сунъий иншоотлардаги мавжуд муаммолар ва уларнинг илмий ечими” мавзусида ўтказилган б р и ф и н г

"Автомобиль йўллари ва улардаги сунъий иншоотлардаги мавжуд муаммолар ва уларнинг илмий ечими” мавзусида ўтказилган

б р и ф и н г

 

   Ўзбекистон Республикасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни талабларидан келиб чиққан ҳолда, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 11 мартдаги "Олий ва ўрта махсус тизимида Ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги 139-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил 18 май куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг кичик мажлислар залида Тошкент архитектура-қурилиш институти билан ҳамкорликда "Автомобиль йўллари ва улардаги сунъий иншоотлардаги мавжуд муаммолар ва уларнинг илмий ечими” мавзусида брифинг ўтказилди.

“Автомобиль йўллари ва улардаги сунъий иншоотлардаги мавжуд муаммолар ва уларнинг илмий ечими” мавзусида ўтказилган  б р и ф и н г

    Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, техника фанлари доктори, профессор Т.Р.Рашидов, ТАЙЛҚЭИ Илмий ишлар бўйича проректор А.Назаров, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Б.М.Умаров, "КТ ва ЙЎ” кафедраси мудири А.Ишонходжаев, шу кафедра доценти М.Миралимов, "МГ ва ЙҚМ” кафедраси мудири Ш.Ахмедов, "АЙваАЛ” кафедраси ассистенти Р.Худойқулов, ТАҚИ илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш бўлими бошлиғи бошлиғи Д.Мирбабаева, шу бўлим мухандиси Д.Мақсудова, "Ш ва ЛА” кафедраси мудири Қ.Усмонов, шу кафедра КИХИ А.Яхьяев ва ҳар иккали олий таълим муассасасининг мутахассислари, ёш олимлари, катта илмий ходим изланувчилари ва магистрантлари қатнашдилар.

  “Автомобиль йўллари ва улардаги сунъий иншоотлардаги мавжуд муаммолар ва уларнинг илмий ечими” мавзусида ўтказилган  б р и ф и н г Анжуманда Т.Рашидов, А.Назаров, А.Ишонходжаев, Д.Мирбабаева, Қ.Усмонов, Р.Худойқуловлар сўзга чиқиб, иштирокчиларга кун тартиби масала юзасидан маълумотлар беришди. Анжуман қатнашчилари турли саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилишди ва мутахассислар томонидан малакали жавоблар олишди. Анжуман давомида ёшларни илмий-тадқиқот ишларига жалб этиш, автомобиль йўллари ва улардаги сунъий иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш жараёнидаги мавжуд муаммолар атрофлича муҳокама қилинди ва уларни ҳал этиш бўйича олиб борилаётган илмий-тадиқот ишлари ҳамда ўз ечимини кутаётган масалалар юзасидан фикр алмашилинди. Анжуман қатнашчилари бу каби учрашувларни тез-тез ўтказиб туриш мақсадга мувофиқ эканлиги юзасидан таклифлар билдиришди.

   Анжуман тўғрисида тадбар қатнашчилари иштирокида "Тоshkent” телерадиоканали учун махсус радиоэшиттириш тайёрланди ва у жорий йилнинг 28 май куни соат 12.30 да эфирга узатилади.

  • Ko'rib chiqildi: 242


Сайт был создан "Отдел информационных технологии" в 2017 году.