• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
"Соғлом аёл— соғлом авлод" анъанавий баҳорги аёллар веломарафонида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти жамоаси иштироки тўғрисида.

"Соғлом аёл— соғлом авлод" анъанавий баҳорги аёллар веломарафонида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти жамоаси иштироки тўғрисида.

 

   Жорий йилнинг 13 май куни ЎзбекистонХотин-қизлар кўмитаси хамда Велоспорт федерацияси томонидан Халқаро оила куни хамда "Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари” йилига бағишлаб "Соғлом аёл- соғлом авлод"анъанавий баҳорги аёллар веломарафониўтказилди.

   Мусобақани ўтказишдан асосий мақсад аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний тарбия ва спортни оммавийлаштиришдир.

 

   Веломарафонда Тошкент шахри ва Тошкент вилоятидан бир ярим мингдан зиёд профессионал ва хаваскор аёл-спортчилар қатнашди. Муксобақада Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтидан18-30 ёшгача гурухида Шахзода Шаропова, 30-45 ёшгапча гурухида Айсулов Артикбаева ва 45 ва ундан юқори ёшдан гурухида Гулнора Шавкатовалар қатнашдилар.

"Соғлом аёл— соғлом авлод" анъанавий баҳорги аёллар веломарафонида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти жамоаси иштироки тўғрисида.

    Мусобақанинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар барчани спорт баййрами билан кутлаб, аёлларга масобақада, ўқишда ва иш фаолиятларида муваффақиятлар тилашди.

   Веломарафонга эрталаб соат 10да Абдулла Қодирий кўчасида старт берилди,умумий масофа 5 километрни ташкил этди. Кескин ва муросасиз тарзда кечган веломарафон натижаларига кўра 18-30 ёшгача Алёна Ширакалова, 30-45 ёшга -Ольга Дробишава хамда 45 ва ундан юқори ёшгача Светлана Исаевалар маррага биринчи бўлиб етиб келдилар. Ғолиб бўлган спортчи аёллар ташкилотчилар томонидан диплом ваэсталик совғалар билан тақдирландилар.

Институтнинг иштирокчиси Шахзода Шаропова муносиб қатнашиб, биринчи кучли ўнликда маррага етиб келди.

"Соғлом аёл— соғлом авлод" анъанавий баҳорги аёллар веломарафонида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти жамоаси иштироки тўғрисида.

Подробнее
  • Просмотров: 179
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Yangiliklar