Счетчики
Хотира мангу ва абадий

"Хотира мангу ва абадий”

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги "Хотирва ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2865-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 14 апрелдаги 87-02-1171-сонли хатидаги жадвалда келтирилган рўйхат асосида жорий йилнинг 4-5 май кунлари Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти жамоаси томонидан Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар хонадонларига ташрифлар уюштирилди.

    Жумладан 2017 йил 4 май куни хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган лейтенант Отриченко Максим Олеговичнинг онаси Отриченко Ольга Борисовнанинг иш жойи Тошкент шаҳар Мирзо-Улуғбек туманидаги Вакцинация марказига институт раҳбарияти иштирокида ташриф уюштирилди. Ташриф давомида О.Отриченко фарзанди мамлакатимиз тинчлик-осойишталиги ҳамда мустақиллигимизнинг мустаҳкамлиги йўлида ўз хиссаларини қўшганлиги тўғрисида тўхталиб ўтилди. Ольга Борисовнага институт рахбарияти томонидан тайёрланган эсдалик совғалари ва гулдаста тақдим этилди.

Хотира мангу ва абадий

    Шунингдек 2017 йил 5 май куни институт раҳбарияти иштирокида ўз хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган майор Усмонов Абдумажит Шавкатовичнинг хонадонига ҳам ташриф уюштирилди.

Хотира мангу ва абадий

 

 

  • Ko'rib chiqildi: 136


Сайт был создан "Отдел информационных технологии" в 2017 году.