• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли қарорини институт жамоасига етказиш тўғрисидаги тадбир

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли қарорини институт жамоасига етказиш тўғрисидаги тадбир

    Жорий йилнинг 28 апрель куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли қарори мазмун моҳиятини институт жамоасига етказиш бўйича тадбир бўлиб ўтди.Ушбу тадбирда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректор А.Рискулов, проректорлар С.Ниязбеков, Б.Умаров, К.Шарипов, барча бўлим бошлиқлари ва ходимлари, факультетлар декан ва ўринбосарлари ҳамда барча профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.

Йиғилишга Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори А.Рискулов раислик қилди.

   Йиғилиш раиси Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори А.Рискулов кириш сўзи билан йиғилишни очиб, йиғилиш қатнашчиларига кун тартибидаги асосий масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли қарори мазмун моҳиятини слайтлар асосида хар бир бандлари бўйича институт жамоасига тушунтириб ўтди.

    Институт ректори А.Рискулов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2909-сонли қарорга шарҳ бериш жараёнида қуйидагиларга тўхталиб ўтди. Ўзбекистон Республикасининг Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги уствор вазифаларга мос ҳолда кадрлар тайёрлашнининг маъно-мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида қабул қилингандир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли қарорини институт жамоасига етказиш тўғрисидаги тадбир   Қабул қилинган қарорга кўра, қуйидагилар олий таълим тизимини келгусида комлекс ривожлантиришнинг энг муҳим вазифалари этиб белгиланди:

   ҳар бир олий таълим муассасаси томонидан хориждаги етакчи турдош илмий-таълим муассасалари билан истиқболли ҳамкорлик алоқаларини яқиндан йўлга қўйиш, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган энг замонавий педогогик технологиялар, таълим дастурлари ва ўқув-методик материалларни кенг жорий этиш, чет эл ўқитувчилари ва олимларини жалб этиш;

олий маълумотли кадрларни тайёрлашнинг мақсадли мезонларини шакллантириш, олий таълим муассасаларидаги ихтисослик йўналишлари ва мутахассисликларни худудлар ва сохалар бўйича жорий этилаётган дастурларнинг талаб ва эхтиёжлари, иқтисодиёт тармоқлари ва худудларни комплекс тараққий эттириш истиқболларини инобатга олган ҳолда оптималлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли қарорини институт жамоасига етказиш тўғрисидаги тадбир   янги авлод ўқув қўлланмаларини яратиш ва олий таълим тизимига кенг тадбиқ этиш, педогог кадрларни касб малакаси ва махоратини сифат жиҳатдан мунтазам ошириб бориш, педогог ва илмий ходимларнинг стажировкадан ўтишини йўлга қўйиш, олий таълим муассасалари битирувчиларини PhD дастури ва хорижий магистратура дастурлари асосида ўқитиш, олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, профессор-ўқитувчилар таркибини илмий фаолиятини самарадорлигини ошириш, иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга жалб этиш;

   олий таълимнинг маънавий-ахлоқий мазмунини кучайтириш, талаба-ёшларнинг қалби ва онгига миллий истиқлол ғоясини, халқимизнинг юксак маънавияти ва инсонпарварлик анъаналарига садоқат туйғусини чуқур сингдириш, биз учун мутлоқо ёт ва бегона бўлган ғояларга нисбатан уларда мустахкам иммунитет ва танқидий муносабатни шакллантириш;

олий таълим муассасалари моддий-техника базасини улврнинг ўқув ва илмий-лаборатория биноларини, спорт иншоотлари ва ижтимоий-мухандислик инфратузилмаларини қуриш, капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш орқали янада мустаҳкамлаш, замонавий илм-фан соҳаларининг устувор йўналишлари бўйича ўқув-илмий лабораториялари базасини замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш лозимлиги белгилаб қўйилган.

   Ўзбекистон Республикасининг Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори узлуксиз таълим тизимини янада ривожлантириш, мамлакатимизнинг изчил ривожланиб бораётган иқтисодиётини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, барча худудлар ва тармоқларни стратегик жихатдан комплекс ривожлантири масалаларини ҳал қилиш борасида олий таълим тизими иштирокини кенгайтириш йўлидаги яна бир муҳим амалий қадам бўлди. Бу қабул қилинган қарор биз профессор-ўқтувчиларни янада масъулиятини оширади ва ўз устимизда кўпроқ ишлашга чақиради деб, ўйлайман.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли қарорини институт жамоасига етказиш тўғрисидаги тадбирЎзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли қарорини институт жамоасига етказиш тўғрисидаги тадбир

   Тадбир сўнгида Кўприклар,тоннеллар ва йўл ўтказичлари кафедра мудири А.Ишанходжаев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори олий таълим тизимида янги таълим иқтисослик йўналишлари ва мутахассисликларнинг, шунингдек, иқтисодиёт соҳалари ва худудларни комплекс ривожлантиришнинг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилгандир. Биз профессор-ўқитувчилар бор кучимиз билан ишлашимиз, ўсиб келаётган ёш кадрларни назарий ва амалий билимларини ишлаб чиқариш билан боғлаган ҳолда олиб боришимиз керак, чунки, ўқишдан сўнг, ишлаб чиқаришга киришиш осон бўлишлиги таъкидлаб ўтди.

 

Подробнее
  • Просмотров: 588
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.