• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Халқаро ҳамкорлик йўлида

Халқаро ҳамкорлик йўлида

   Жорий йилнинг 20 апрель куни Германиянинг DEUGRO Group компанияси президенти Клаус Хильперт (Klaus Hilpert), ООО «ДОЙГРО ЛОЙИХАЛАРИ»нинг МДҲ давлатлар бўйича вице-президентиСергей Годлевский, ООО «ДОЙГРО ЛОЙИХАЛАРИ»нингдиректор ўринбосарлари Александр Рутман, Евгения Генкина ва ООО «ДОЙГРО ЛОЙИХАЛАРИ»нинг Ўзбекистондаги вакили Леонид Вершинскийлар Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтига ташриф буюришди.

Халқаро ҳамкорлик йўлидаХалқаро ҳамкорлик йўлида

   Ташриф давомида делегация аъзолари институт тизими ва музейи билан яқиндан танишишди. Сўнгра ректор қабулида келгусида ҳамкорликни бардавомлигини таъминлаш мақсадли келишиб олинди.

   Ректорат кичик мажлислар залида Александр Рутман томонидан "Габарити катта бўлган юкларни ташишнинг замонавий технологиялари: ҳусусиятлар ва амалий ечимлар” мавзусида презентация тақдимоти бўлиб ўтди. Семинарда институтимиз профессор-ўқитувчилари, магистрантлар ва талабалар, логистика курси қатнашчилари иштирок этишди.Халқаро ҳамкорлик йўлидаХалқаро ҳамкорлик йўлида

   Очиқ-мулоқот руҳида ўтган тадбир давомида иштирокчилар томонидан ДОЙГРО компанияси билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачи томонидан жавоблар олишди.

   Германиянинг "Дойгро” компанияси дунёдаги энг йирик лойиҳалар доирасида катта ўлчамли ускуналарни етказиб бериш учун хизмат кўрсатишга ихтисослашган етакчи халқаро компания ҳисобланади. Компания 2010-2015 йилларда дунёнинг бир қанча давлатларида - Жазоир, Бразилия, Ироқ, Корея, Қуввайт, Малайзия, Россия, АҚШ, Таиланд, Туркманистон, Филипин ва Японияда 20 дан ортиқ катта ўлчамли лойиҳаларни амалга оширган. Компания хозирги кунда ўзининг ихтисослаштирилган транспорт воситаларига, асбоб-ускуналари, шунингдек ўзининг денгиз кемалари билан халқаро сервис хизматларини амалга оширмоқда.

Халқаро ҳамкорлик йўлида

Подробнее
  • Просмотров: 236
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.