• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
"Транспорт воситпаларини маст холда бошқариш, маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлиги ва уларни олдини олиш” мавзусида ўтказилган давра суҳбати

"Транспорт воситпаларини маст холда бошқариш, маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлиги ва уларни олдини олиш” мавзусида ўтказилган давра суҳбати

   Жорий йилнинг 20 апрель куни институтнинг 5-6 аудиторияларида "Мураббийлик соатлари” доирасида Миробод тумани суди ва Миробод тумани прокуратураси билан ҳамкорликда"Транспорт воситпаларини маст холда бошқариш, маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлиги ва уларни олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

   Тадбирни Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Мирзамуминов очиб берди ва кун тартибидаги мавзу билан тадбир иштирокчиларини таништирди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

    Мазкур йиғилишда Давлатимиз раҳбари ҳафтанинг пайшанба кунини жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилишни таклиф этди. Шу куни ҳудудлар прокурорлари ва ички ишлар бошқармалари бошлиқлари маҳаллий телеканалларда чиқишлар қилиб, содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, олдини олиш бўйича тадбирлар ва профилактикаси ҳақида ахборот беришлиги белгиланганлигини маълум қилинганлигини тўғрисида маълумот берди ва мавзу бўйича сўз навбатини жиноят ишлари бўйича Миробод тумани суди судьяси Бобиржон Баходирович Иногомовга берди.

Бобиржон Баходирович ўтказилган профилактик учрашув жараёнида йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилиши, ҳайдовчилар ўртасида қўпол қоидабузарликларни содир этилишини, улар оқибатида содир бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳайдовчилар ва пиёдаларда ўзаро ҳурматлар тўғрисида сўз юритди. Йўл харакати қоидаларига риоя этиш, бу борадафақороларнинг мажбуриятлари юзасидан тушунтиришлар берилди.

   Миробод тумани прокурори ўринбосари Алишер Абдумуминович ўз сўзида ҳуқуқбузарликлар профилактикасидаги муносабатлар тегишли қонунчилик асосида тартибга солингани маст холатда автомобиль рулига ўтириш йўл-транспорт ҳодисасини келтириб чиқарувчи қўпол қоидабузарликдир. Хар бир ҳуқуқбузарлик учун хар бир фуқаро маъмурий жазо олишини таъкидлади ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексида белгиланган бир қатор моддаларни келтириб ўтди.

    Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексида белгиланган Йўл харакати қоидаларини бузилганлиги учун олинадиган жарималар миқдори тўғрисида ҳам алоҳидамаълумот берди.

   Талабалар томонидан мавзу бўйича берилган барча саволларга Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани суди судьяси Б.Иногомов, Миробод тумани прокурори ўринбосари А.Каримов томонидан атрофлича жавоб бердилар.

     Ш.Мирзамуминов "Транспорт воситаларини маст холда бошқариш, маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлиги ва уларни олдини олиш” мавзусида ўтказилган учрашув учун самимий миннатдорчилик билдириб, бундай долзарб мазмундаги учрашувларни тез-тез ташкил этиш ва турли хил мавзуларда фикр алмашиш ва давра суҳбатларини ўтказиш бўйича ҳамкорлик келажакда ҳам давом этишига ишонч билдирди.

 

Подробнее
  • Просмотров: 177
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.