• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича ўтказилган тадбир тўғрисида

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича ўтказилган тадбир тўғрисида

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича Комиссия тузиш тўғрисида”ги Ф-4789-сонли фармойиши ижроси юзасидан олий таълим муассасаларида китобхонлик, мутолаа маданиятини тарғиб қилиш қаратилган тадбирлар амалга оширилмоқда. Худди шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 21 апрель куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ташкил этилди.

Тадбирда "Дўстлик” ордени соҳиби, шоир Абдумажид Азимов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, Адиба Умировалар иштирок этишди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича ўтказилган тадбир тўғрисида   Тадбирни институт маънавий-маърифий ишлар бўйича Б.Умаров кириш сўзи билан очиб, интернет ва бошқа замонавий ахборот технологиялари жадал ривожланаётган бугунги кунда ёшларда китобга қизиқишини ошириш, мутолаа маданиятини шакллантириш нафақат педагоглар, балки барчамизнинг муҳим вазифамиздир. Китобга меҳр қўйган, китоб орқали дунёни англаган инсон ёмонликдан йироқ бўлади, эзгулик ҳақида ўйлайди, эзгу ишлар қилишга интилади. Устоз-мураббийлар эса ёш китобхонларга адабиётни танлашда тўғри ва керакли йўналишларни кўрсатиши зарурлигини таъкидлаб ўтди.

   Шундан сўнг сўзга чиқан "Дўстлик” ордени соҳиби, шоир Абдумажид Азимов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, Адиба Умировалар ўз сўзларида қуйидагиларни таъкидлаб ўтишди: Бугун инсоният тараққиётида мутафаккирлар муҳим ўрин тутган. Барча буюк шахслар, олимлар, адиблар ўз ижоди ва тинимсиз меҳнати билан жаҳон цивилизацияси ривожи, оддий китобхон қалбида мутолаа маданияти ва юксак маънавиятини шакллантиришга улкан ҳисса қўшган.

 Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича ўтказилган тадбир тўғрисидаТошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича ўтказилган тадбир тўғрисида

  Китоб инсон ақлини чархлайдиган, уни маънавий камолот сари етаклайдиган бебаҳо бир воситадир. Халқимиз азалдан китобхонлиги ва илм-маърифатга интилиши билан донг таратган. Ҳақиқатан ҳам, мутолаасиз, китоб ўқимасдан ҳеч қандай сиёсий, ҳуқуқий, илмий, маънавий тараққиётга эришиш мутлақо мумкин эмас. Аждодларимиз биз учун қолдирган бебаҳо китобларни мутолаа қилиб ва улардан фойдаланиб бугунги тараққиёт чўққисига эришдик. Бобокалонларимизнинг аниқ фанларга оид беназир асарлари, тарихимизнинг энг қадимий лавҳалари акс этган мўътабар манбалар, энг асосийси чексиз маънолар уммони бўлмиш мумтоз адабиётимизни ўқиш ва ўқиш зиё аҳлининг энг биринчи вазифасидир.

   Тадбир очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб, ёшларнинг маънавий тарбиясида, уларни баркамол инсон этиб тарбиялашда, уларда китоб мутолаасига қизиқиш уйғотишда, аҳолининг ахборот маданиятини оширишда кутубхонанинг роли ва аҳамияти тўғрисида фикирлар билдирилди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича ўтказилган тадбир тўғрисидаТошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича ўтказилган тадбир тўғрисида

Подробнее
  • Просмотров: 185
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.