• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
"Миллий либосларимиз - бизнинг фахримиз” мавзусида ташкил этилган кўргазма

"Миллий либосларимиз - бизнинг фахримиз” мавзусида
ташкил этилган кўргазма

 

   Ёш авлодни миллий қадриятларимизни ҳурмат қилишга ўргатиш, миллийликка кўпроқ эътибор қаратиш мақсадида жорий йилнинг 15 апрель куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Миллий либосларимиз - бизнинг фахримиз” мавзусида кўргазма ташкил этилди. Тадбирда Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Мирзамуминов сўзга чиқиб, кийим ва кийиниш – давр маданияти, маънавиятнинг амалий намунасидир. Мустақиллик даврида кийниш маданияти ҳам тубдан ўзгарди, бетакрор, хилма хил миллий матоларимиз, миллий либосларимизга ўзгача муносабатда қараладиган бўлди. Уларга нафақат юртимизда, балки хорижий давлатларда ҳам қизиқиш ортмоқда. Атлас, адрас каби миллий матоларимиз хар қандай аёл ва қизларнинг хуснини очади. Бундан ташқари, улар табиий бўлгани учун улар соғлиққа зарари йўқлиги, қулайлиги исботланган. Хозирги кунда ёшларнинг кийнинш маданияти долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Чунки кийиниш маданияти шарм-ҳаё, орият тушунчалари билан чамбарчас боғлиқдир. 

Ҳар бир халқнинг тарихи, удуми бўлганидек шарқ халқларнинг ҳам ўзига хос удумлари, тарбия воситалари, одоб-ахлоқ мезонлари бор. Шарқ халқларида, жумладан ўзбекларда шарм-хаё, иффатлилик энг улуғ, муқаддас ҳисобланади. Бу эса кийиниш маданиятида яққол акс этишини таъкидлайди.

   Институт Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Хақбердиева ўз сўзида кийиниш одоби талаба-ёшларнинг маънавият кўзгуси эканлигини такидлади. Талаба бўлғуси етук мутахассис, жамият тараққиётига катта хисса қўшадиган шахсдир. Талабаликда қандай бўлса, келгусида ҳам шундай шахс бўлиб етишади. Кийимга муносабат ҳам шу даврда шаклланади. Талабанинг олийгохдаги, кўча-куйдаги кийиниш маданият доирасида, бошқалар учун ибрат, намуна бўлиши мақсадга мувофиқдир. Шу билан бирга олий таълим маскани-маърифат уйи, маърифат манзили бўлиб, ўз тартиби, қонун қоидаси мавжудлиги тўғрисида тўхталиб, институтда доимий равишда талаб этилган формада кийиниш одобига риоя қилган ҳолда юриш кераклигини таъкидлаб ўтди. 

   Тадбир давомида миллий либослар нафақат талаба-қизлар балки профессор-ўқитувчи аёллар томонидан намойиш этилди ва барча чиқишлар олқишлар билан кутиб олинди.

"Миллий либосларимиз - бизнинг фахримиз” мавзусида ташкил этилган кўргазма"Миллий либосларимиз - бизнинг фахримиз” мавзусида ташкил этилган кўргазма

Подробнее
  • Просмотров: 226
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.