• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган Тасвирий ва амалий санъат фестивалида

Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган Тасвирий ва амалий санъат фестивалида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти талабалари ташрифи 

   Жорий йилнинг 18 апрель куни Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида Тасвирий ва амалий санъат фестивалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида турли вазирлик ва идоралар, ижодий ташкилотлар вакиллари, санъатшунослар, рассомлар, ҳунармандлар, мамлакатимиздаги элчихоналар ва халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг 100 нафар профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшлари қатнашдилар. Фестиваль очилиш маросимида сўзга чиққанлар мамлакатимизда Биринчи Президентимиз И.А.Каримов асос солган миллий тасвирий санъатни янада равнақ топтириш, унинг бетакрор мактаб ва анъаналарини бойитиб бориш, ижодкор ёшларни хар жихатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатлар бугунги кунда ҳам изчил давом эттирилаётганлигини таъкидладилар. Фестиваль Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Ташқи ишлар вазирликлари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган. Кўргазмалар Марказий кўргазмалар зали, Тошкент Фотосуратлар уйи, Камолиддин Беҳзод номидаги мемориал боғ-музейи, Халқаро маданият карвон саройи, Ўзбекистон давлат санъат музейида ўтказилади. Кўргазмада ёшларнинг бадиий, амалий санъат бўйича ижод намуналари намойиш этилган. Санъат хафталиги тадбири ғоят қизиқарли ва рангбаранг бўлиб, уларда мамлакатимиз турли ҳудудларидан келган ижодкорлар, мусаввирлар, халқ амалий санъат усталари, дизайнерлар, хайкалторашларнинг ўзаро ижодий мулоқоти учун қулай шароит яратилган.

 

   Ушбу фестиваль доирасида устоз-шогирд анъаналарининг бардавомлиги, баҳор, тинч ва осойишта кунларимизни, халқимизнинг кайфияти, руҳияти, эзгу орзу- интилишларини акс эттирувчи асарлардан иборат асарлар намойиш этилди. Ушбу кўргазма барча талабаларда катта таъсурот қолдирди.

Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган Тасвирий ва амалий санъат фестивалидаЎзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган Тасвирий ва амалий санъат фестивалида
Подробнее
  • Просмотров: 181
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.