• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси масъул ходимлари иштирокида ўтказилган учрашув

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида 2016/2017 ўқув йили битирувчилари бандлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси масъул ходимлари иштирокида ўтказилган учрашув

 

   Маълумки, янги иш ўринлари ташкил этиш, бандликни таъминлаш ва аҳоли даромадларини ошириш масалалари доимо мамлакатимиз раҳбарияти ва Президентимизнинг эътибор марказида.

    Битирувчи кадрларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишларида энг аввало уларни тайёрлаш сифати ва рақобатдошлигини ошириш бўйича ишларни қай даражада самарали ташкил қилганлигига, мутахассисларни етказиб беришга боғлиқ.

Жорий йилнинг 18 март куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти кичик мажлислар залида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси масъул ходимлари, Тошкент шаҳар ИИББ кадрлар билан ишлаш бўлим бошлиғи майор Сотволдиев Отабек, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙНБ кадрлар бўлим бошлиғи майор Холиқов Шухрат, Миробод тумани ИИБ бошлиқ ўринбосари подполковник Отабек Қодиров, Миробод тумани ИИБ шахсий таркиб билан ишлаш бўйича катта инспектори майор Гулънора Холиқова ва Миробод тумани ИИБ инспектори Исомутдинов Равшан Рахмоновичлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси масъул ходимлари иштирокида ўтказилган учрашув

   Тадбирда сўзга чиққан Тошкент шаҳар ИИББ кадрлар билан ишлаш бўлим бошлиғи майор Отабек Сотволдиев хозирги кунда давлатимиз томонидан ички ишлар ходимларига яратиб берилаётган шароитлар ва имтиёзлар ҳамда масъулятлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Сўзга чиққан Миробод тумани ИИБ шахсий таркиб билан ишлаш бўйича катта инспектори майор Гулънора Холиқова ҳам ички ишлар органи ходими бўлиш жуда масъулият ва жавобгарлик талаб этишини таъкидлаб ўтди. Тадбир давомида талабалар томонидан берилган саволларга иштирокчилар томонидан аниқ жавоблар олинди. Шундан сўнг, тадбир иштирок этаётган битирувчи талабаларни Ички ишлар органларида хизмат қилиш учун ишга таклиф этишди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси масъул ходимлари иштирокида ўтказилган учрашув

 

 

 

Подробнее
  • Просмотров: 138
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Yangiliklar