• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Сиз мутолаа қилган китоб

"Сиз мутолаа қилган китоб”

 

   Бугун инсоният тараққиётида мутафаккирлар муҳим ўрин тутган. Барча буюк шахслар, олимлар, адиблар ўз ижоди ва тинимсиз меҳнати билан жаҳон цивилизацияси ривожи, оддий китобхон қалбида мутолаа маданияти ва юксак маънавиятини шакллантиришга улкан ҳисса қўшган.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги "Китоб махсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ижросидан келиб чиқиб, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти талабалари ўртасида китоб мутолаасига бўлган эътибор кенгайиб бормоқда.

   Жорий йилнинг 17 март куни институтнинг "Транспорт логистикаси" кафедраси профессор-ўқитувчилари ташаббуси билан "Сиз мутолаа қилган китоб” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида "Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти Журабаев Насиржон Юсупович ўз маъруза билан қатнашди.

Сиз мутолаа қилган китоб

   Учрашув давомида талабалар томонидан яқин кунларда мутолаа қилинган китоблар, ўқилган китобларнинг мазмун-моҳияти ва улардаги асар қахрамонлари юзасидан фикр мулохазалар юритилди. Тадбир давомида доимий равишда китоб мутолаа қилиш бу шахсни дунёқарашини ошириши, уларни ўз мустаққил фикрлаш қобилятига эга бўлиши, Ватанга бўлган муҳаббат туйғусини янада ошириши намоён бўлди.

Сиз мутолаа қилган китоб

 Давра суҳбати давомида ташкилотчилар томонидан янги педагогик теҳнологиялардан қўлланган холда "ПИН БОРД” усулида талабаларни китоб муаллифларини аниқлаш бўича сўровнома ўтказилди. Ғолиб бўлган жамоа иштирокчилари Фахрий ёрлиқлар ва китоблар билан тақдирланди.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан бундай тадбирларни тез-тез ўтказиб туриш мақсадга мувофиқ бўлар эди деган таклифлар берилди.

Сиз мутолаа қилган китоб

Подробнее
  • Просмотров: 90
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.