• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Жиноятчилик ва хуқуқбузарликни олдини олиш

Жиноятчилик ва хуқуқбузарликни олдини олиш

 

   Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимидаги мавжуд муаммо ҳамда камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳар ҳафтанинг пайшанба кунини "Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни” деб эълон қилиш таклиф этилган эди.

Шу асосда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги сохавий хизмачилари билан ҳамкорликда ҳафтанинг ҳар пайшанба кунларида бизнинг Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ҳам профилактик тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

   Жорий йилнинг 16 март куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ахмаджон Хусанович Пўлатов ва тергов бошқармаси бўлим бошлиғи Бегзод Абдувохобович Мўминовлар иштирокида "Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Жиноятчилик ва хуқуқбузарликни олдини олиш

    Тадбирда сўзга чиққанлар ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тарғибот-тушунтириш ишларини кучайтириш, талабаларнинг интизоми ва давоматини доимий равишда назорат қилиш кераклигини ҳамда "Жиноят” унинг келиб чиқиш сабаблари, бунга имконият яратувчи шарт-шароитлар хусусида тўхталиб, барчани огохликка чақиришди ва талабалар ўртасида тушунтириш ишларини мунтазам олиб боришни таъкидлаб ўтишди.

Жиноятчилик ва хуқуқбузарликни олдини олиш

 

   Тадбир якунида талабалар томонидан берилган саволларга иштирокчилар томонидан аниқ жавоблар олинди.

Подробнее
  • Просмотров: 169
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Yangiliklar