• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг бир қатор профессор-ўқитувчи ва талабалари Тошкент шаҳридаги “30-Меҳрибонлик уйи”га ташриф уюштиришди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг бир қатор профессор-ўқитувчи ва талабалари Тошкент шаҳридаги "30-Меҳрибонлик уйи”га ташриф уюштиришди.

    Анъанага кўра 8 март - Хотин-қизлар куни байрами муносабати билан 1 март куни институт "Мухандислик педагогикаси” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва 107-14 гуруҳталабаларининг "30-Меҳрибонлик уйи”га байрам ташрифи уюштирилди.

    Ушбу хайрли анаънага кўра байрам тадбири кутубхонадаўтказилди. Тадбирни кафедра мудири В.Варга очиб берди ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига яратилган шарт-шароитлар, уларнинг муносабатлари, доимий равишда давлатимиз ва фуқоролар тамонидан эътиборда эканликларини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек В.Варга меҳрибонлик уйи раҳбарияти ҳамда жамоа аъзоларини 8 март ва Наврўз байрамлари муносабати билан табриклади ва ўзининг дилидаги самимий эзгу ниятларини билдирди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг бир қатор профессор-ўқитувчи ва талабалари Тошкент шаҳридаги “30-Меҳрибонлик уйи”га ташриф уюштиришди.

   Тадбир давомида кафедра ассистентлари Э.Шамсиддинова, Н.Хафизова,Д.Абдуразоқовалар илм олишнинг аҳамияти, спорт ва санъатга бўлган қизиқишларни амалга ошириш учун имкониятларни синовдан ўтказиш шунингдек, меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг фикрлари, орзулари билан яқиндан танишиб ўтдилар.

107-14 гуруҳ талабалари тарбияланувчиларга ўзларининг қизиқишлари, институт хаёти, талабалик ва таълим олишнинг аҳамияти хақида сўз юритдилар. Болажонлар суҳбат жараёнида орзулари ва мақсадлари ҳақида эркин фикрлари қизиқиш билан баён этиб, ўзлари биладиган шеърлар, ашула ва рақслари билан қобилиятларини намойиш этдилар.

   Тадбир давомида талабалар томонидан турли кизиқарли ҳаракатчан ўйинлар ташкил этилди. Байрам сўнгида болажонларнинг ҳар бирига совғалар тақдим этилди. Ушбу тадбир ҳар бир тарбияланувчида бехад шод ва хуррамлик туйғусини уйғотиб, қувонч улашди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг бир қатор профессор-ўқитувчи ва талабалари Тошкент шаҳридаги “30-Меҳрибонлик уйи”га ташриф уюштиришди.

 


Подробнее
  • Просмотров: 63
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.