• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш
  • Автор: admin
  • 23-02-2017, 19:58
  • Категория: ---

Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш

 

Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш   Коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар ҳамда 2017 йил 3 январда қабул қилинган №ЎРҚ-419 Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини институт профессор-ўқитувчиларига тўлиқ етказиш ҳамда Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг маънавий-маърифий асослари мавзусида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида жорий йилнинг 23 февраль куни институт кичик мажлислар залида институт профессор-ўқитувчи, декан, бўлим бошлиқлари ва кафедра мудирлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

  Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” кафедраси профессори юридик фанлари доктори Қ.А.Абдурасулова ўз маърузалари билан иштирок этди.

  Қ.А.Абдурасулова ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан 3 январда қабул қилинган "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун тўғрисида, коррупция хар бир мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун улкан тахдид бўлиб, у жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емириши ва одамларнинг давлатга, бошқарув идораларига ишончнини сўндиради, ислохатлар ғоясини обрўсизлантиради, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокига салбий таъсир кўрсатиши маълумот бериб ўтди.

Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишКоррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш

   Шу билан бирга институт юрисконсульти М.Хасанов сўзга чиқиб, ўз маърузасида Коррупция муаммосига қарши курашишда ҳуқуқий саводхонлик, одамларни халол мехнат қилишга унда, талаба-ёшларда ўз билими, куч ғайрати ва ижодий қобилияти билан юксак марраларга эришиш хиссини тарбиялаш, фуқароларда коррупцияга нисбатан муросасизлик, тоқатсизлик маданиятини шакллантиришнинг аҳамияти жуда катта эканлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.

   Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасининг "2017 йил 3 январдаги № ЎРҚ-419 сонли "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунни барча моддалари бўйича батафсил маълумот берилди.

  Учрашув давомида очиқ мулоқат тарзида ташкил этилиб, профессор-ўқитувчилар томонидан берилган саволларга маърузачи томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Подробнее
  • Просмотров: 55
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.