• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Ўзбекистон давлат драма театри ижодкорлари билан ижодий учрашув ўтказилди

Ўзбекистон давлат драма театри ижодкорлари билан ижодий учрашув ўтказилди

    Жорий йилнинг 16 февраль куни институт Маданият саройида "Автомобил транспорти ва транспорт тизимлари эксплуатацияси” факультети "Мураббийлик соати”да Ўзбекистон давлат драма театри ижодкорлари билан ижодий учрашув ўтказилди.

    Ушбу учрашувда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Доно Бобохонова, Жумадилла Раметов ва театрнинг истеъдодли актёрлари қатнашдилар.

Ўзбекистон давлат драма театри ижодкорлари билан ижодий учрашув ўтказилдиЎзбекистон давлат драма театри ижодкорлари билан ижодий учрашув ўтказилди

    Учрашув давомида Жумадилла Раметов ва Доно Бобохоновалар талабаларга мурожаат этарканлар халқимиз бой маданий мероси ва анъаналарини асраб-авайлаш, юртдошларимиз, айниқса, ёш авлодимизни миллий ва умумбашарий қадриятлар, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида камол топтириш, ёш истеъдодларни тарбиялаш борасидаги кино ва театрнинг улкан хизматлари тўғрисида сўз юритди.

  Шунингдек ўзлари иштирок этган спектакллар хамда фильмидаги роллари ва ижодкорлари тўғрисида тўхталиб, қизиқарли вокеялар гапириб ўтдилар.

  Ижодий учрашув сўнгида Ўзбекистон давлат драма театри ижодкорлари томонидан тайёрланган "Отасининг қизи”номли спектакль намойиш этилди.
Ўзбекистон давлат драма театри ижодкорлари билан ижодий учрашув ўтказилдиЎзбекистон давлат драма театри ижодкорлари билан ижодий учрашув ўтказилди
Ўзбекистон давлат драма театри ижодкорлари билан ижодий учрашув ўтказилдиЎзбекистон давлат драма театри ижодкорлари билан ижодий учрашув ўтказилди

    Тадбир сўнггида Маънавий - маърифий ишлар бўйича проректор в.в.б.Ш.Мирзамуминов сўзга чиқиб , учрашувга келган театр ижодкорларига институт раҳбарияти ҳамда талаба-ёшлар номидан миннадорчилик билдирди. Санъат сохасидаги актёрлар билан институт ўртасида ижодий ҳамкорликни янада кучайтиришни тилаб қолди.

Подробнее
  • Просмотров: 274
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.