• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши кураш”

"Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши кураш”

 

  Жорий йилнинг 17 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ва Ўзбекистон Респубикаси ИИВ Академияси "Жиноят ҳуқуқи” кафедраси ва "Автомобиль тайёргарлиги” кафедраси билан хамкорликда Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти мавзусида тадбир ўтказилди.

“Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши кураш”   Тадбирни йиғилиш раиси Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор в.в.б. Ш.Мирзамўминовкириш сўзи билан йиғилишни очиб, йиғилиш қатнашчиларига кун тартибидаги масала "Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши кураш” мавзусидаги учрашув амалий ҳамкорлик юзасидан ўтказилаётганлигини таъкидлаб, мазкур масала юзасидан сўзни ИИВ Академияси "Жиноят ҳуқуқи” кафедраси бошлиғининг ўринбосари, майор М.М.Хайдаровга берди.
“Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши кураш”   Майор М.Хайдаров сўзга чиқиб, Ички ишлар вазирлиги, ҳокимликлар, манфаатдор идора ва ташкилотлар ҳамкорлигида ҳар йили 1 февралдан 1 мартгача юртимизда ёшлар ўртасида гиёҳвандлик моддаларининг тарқатилишига қарши кураш ойлиги ташкил этилаётганлиги, ойлик доирасида таълим муассасалари, корхоналар, ташкилотларда давра суҳбатлари, тарғибот-тушунтириш ишлари ўтказилиб, гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари, унинг таъсирида келиб чиқаётган турли муаммолар, ушбу иллатнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумот берилаёганлигини баён қилди.

    Мазкур ойликдан кўзланган асосий мақсад – мамлакатимизда гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш, сотиш ва истеъмол қилиш ҳолларининг олдини олиш, ёшлар орасида мазкур салбий одатнинг зарари ва оғир оқибатларга олиб келиши ҳақида кенг тушунча бериш эканлигини таъкидлади.

  Шундан сўнг, маърузачи бугунги кунда дунё ёшлари учраётган муаммолар таҳлили, мамлакатимизда ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқалишининг ижтимоий хавфи ва бугунги ҳолати, шунингдек ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқалишининг сабаб ва оқибатлари ҳамда унга қарши кураш чоралари ҳақида батафсил маълумот берди.

“Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши кураш”  Маъруза сўнгида йиғилиш иштирокчиларига Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда тайёрланган махсус "Умр заволи” номли видеофильм намойиш этилди.

 Видеофильм намойишидан сўнг йиғилишда иштирок этаётган институт ўқитувчи ва талабалари ўзларнинг мавзуга оид фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди ва йиғилиш якунида институт ўқитувчилари ва талабаларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

 Йиғилиш раиси Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор в.в.б. Ш.Мирзамўминов Ўзбекистон Респубикаси ИИВ Академияси "Жиноят ҳуқуқи” кафедраси бошлиғининг ўринбосари майор М.М.Хайдаровга институт талабалари билан "Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши кураш” мавзусида ўтказилган учрашув учун самимий миннатдорчилик билдириб, бундай долзарб мазмундаги учрашувларни тез-тез ташкил этиш ва турли хил мавзуларда фикр алмашиш ва давра суҳбатларини ўтказиш бўйича ҳамкорлик келажакда ҳам давом этишига ишонч билдириб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, барча шахсий таркибига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Подробнее
  • Просмотров: 74
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.