• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“Алишер Навоий мероси – миллат хазинаси” ва “Захириддин Мухаммад Бобур- баркамол шахс тимсоли” мавзуларида ўтказилган ижодий учрашув

"Алишер Навоий мероси – миллат хазинаси” ва

"Захириддин Мухаммад Бобур- баркамол шахс тимсоли” мавзуларида ўтказилган ижодий учрашув

   Жорий йилнинг 13 февраль куни соат 13.00 да Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Маънавият ва маърифат бўлими ва "Ижтимоий фанлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирокида Ўзбек миллатининг фахру ифтихори саналмиш улуғ шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги ҳамда шоҳ ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 534 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча ўтказилди. Ушбу тадбирда Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори Насимхон Рахмон, шоирлар Икром Отамурод ва Рустам Мусурмонлар иштирок этишди.

“Алишер Навоий мероси – миллат хазинаси”  ва  “Захириддин Мухаммад Бобур- баркамол шахс тимсоли” мавзуларида ўтказилган ижодий учрашув“Алишер Навоий мероси – миллат хазинаси”  ва  “Захириддин Мухаммад Бобур- баркамол шахс тимсоли” мавзуларида ўтказилган ижодий учрашув

   Тадбир давомида маърузачилар томонидан мамлакатимизда буюк мутафаккир шоирлар Алишер Навоий ҳамда Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда Захириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, уларнинг юксак инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган асарлари мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш ва мутафаккирлик ғояларни ёш авлод онгига сингдириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтишди.

“Алишер Навоий мероси – миллат хазинаси”  ва  “Захириддин Мухаммад Бобур- баркамол шахс тимсоли” мавзуларида ўтказилган ижодий учрашув“Алишер Навоий мероси – миллат хазинаси”  ва  “Захириддин Мухаммад Бобур- баркамол шахс тимсоли” мавзуларида ўтказилган ижодий учрашув

   Она тилига муҳаббат, унинг беқиёс бойлиги ва буюклигини англаш туйғуси ҳам бизнинг онгу шууримиз, юрагимизга аввало Навоий ва Захириддин Муҳаммад Бобур асарлари билан кириб келишини таъкидладилар.

    Бу бебаҳо меросдан халқимиз, айниқса, ёшлар қанчалик кўп бахраманд этилса, миллий маънавиятимизни юксалтиришда, жамиятимизда эзгу инсоний фазилатларни қарор топтиришда шунчалик қудратли маърифий қуролга эга бўламиз.

Тадбир давомида Насимхон Рахмон, Икром Отамурод ва Рустам Мусурмонлар Алишер Навоий ва Захириддин Муҳаммад Бобур ғазалларидан намуналар ўқиб бердилар.



Подробнее
  • Просмотров: 254
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.