• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида талаба-ёшлари ўртасида диний экстремизм ва тероризмга қарши кураш, унинг салбий оқибатларига қаратилган тадбир бўлиб ўтди

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида талаба-ёшлари ўртасида диний экстремизм ва тероризмга қарши кураш, унинг салбий оқибатларига қаратилган тадбир бўлиб ўтди

    Жорий йилнинг 10 фераль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш,қуриш ва эксплуатацияси институти профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда талаба-ёшлари ўртасида диний экстремизм ва тероризмга қарши кураш, унинг салбий оқибатларига қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш мақсадида "Диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари”га қаратилган учрашув бўлиб ўтди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида талаба-ёшлари ўртасида диний экстремизм ва тероризмга қарши кураш, унинг салбий оқибатларига қаратилган тадбир бўлиб ўтдиТошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида талаба-ёшлари ўртасида диний экстремизм ва тероризмга қарши кураш, унинг салбий оқибатларига қаратилган тадбир бўлиб ўтди
 
  Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Маънавий-аҳлоқий тарбия бошқармаси етакчи мутахассиси Рахмонов Норим Раззоқович, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита ходими Мирисмоилов Мирюсуф Мирисмоил ўғли, Рус Праваслав Черкови диний семинарияси ўқитувчиси Шквордюк Олег Степановичлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида талаба-ёшлари ўртасида диний экстремизм ва тероризмга қарши кураш, унинг салбий оқибатларига қаратилган тадбир бўлиб ўтди   Маърузачилар ўз сўзларида бугун дунёдаги сиёсий вазиятни кузатар эканмиз, турли хил мафкуравий курашларнинг майдонига айланиб хонавайрон бўлган мамлакатлардаги аянчли манзаралар ва уларда минглаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлаётганини гувоҳи бўлаётганлигимиз ҳамда муқаддас ислом динининг мукаммал қонуниятларини тушунмай, унинг моҳияти, эзгу ғояларини англамасдан туриб, турли бузғунчи, ёвуз кучларнинг таъсирига берилиб, ўз юртига тош отиш, ўз юртдошларига қурол ўқталиш энг камида маънавий манқуртликдирлиги таъкидлаб ўтилди.

   Диний экстремизм ва терроризм маънавий таҳдидларнинг бир тури бўлиб, улар ўзлари мансуб бўлган диний конфессия вакилларини радикал ҳаракатларга чорловчи, мамлакатдаги тинчлик ва осойишталикни издан чиқаришга интилувчи, мавжуд конституцион тузумни ағдариб ташлашга даъват этувчи тажоввузкор сиёсий фаолиятдир.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида талаба-ёшлари ўртасида диний экстремизм ва тероризмга қарши кураш, унинг салбий оқибатларига қаратилган тадбир бўлиб ўтди   Дарҳақиқат, Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов дунё миқёсида ҳали кўплаб қўпорувчилик, хунрезликлар юз бермасдан туриб, бу хавфни илғаган ва жаҳон жамоатчилигини унга қарши биргаликда кескин чоралар билан курашишга даъват этган эди.

   Мамлакатимизда мазкур иллатларга қарши курашиш давлатимиз ва ҳукуматимиз олдида турган энг муҳим масаладир. Бу борада давлат органлари, давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамда жамоатчилик вакиллари томонидан салмоқли чора-тадбирлар, ушбу иллатни йўқ қилиш, унинг илдизига болта уриш, фуқароларимизни унинг домига тушиб қолмасликлари учун тегишли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Тадбирда диний экстремизм ва тероризм, унинг салбий оқибатлари, унинг домига тушиб қолганларнинг аянчли тақдирлари мисоллар асосида тушунтириб ўтилди ҳамда унга қарши курашишда ёшларнинг ҳам ўрни беқиёслиги таъкидлаб ўтилди. Тадбир қизғин баҳс-мунозара тарзида ўтиб, талаба-ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоблар олишди. Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида талаба-ёшлари ўртасида диний экстремизм ва тероризмга қарши кураш, унинг салбий оқибатларига қаратилган тадбир бўлиб ўтди  

   Тадбир олдидан диний экстремизм ва терроризмни салбий оқибатларини акс эттирган "Қиёматга қолган қарз”номли фильм намойиш этилди.

 
Подробнее
  • Просмотров: 77
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.