• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“КИТОБ МУТОЛААСИ ВА КИТОБХОНЛИК МАДАНИЯТИНИ ОШИРИШ”

"КИТОБ МУТОЛААСИ ВА КИТОБХОНЛИК МАДАНИЯТИНИ ОШИРИШ”

  

   Жорий йилнинг 2 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти "Транспортда бошқарувнинг ахборот тизимлари” кафедраси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишини ўрганиш мақсадида "Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш” мавзусида семинар ташкил этилди.

   Семинарда кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамда Тошкент автомобиль -йўллар касб-ҳунар коллежи директори Ж.Қулмухамедов иштирок этишди.

    Семинарни кафедра мудири А.Мухитдинов кириш сўзи билан очиб, барча семинар иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги фармойишни мазмун-моҳияти билан барчани таништириб ўтди.

   Кейинги, сўз навбати кафедра доценти Б.Саттиволдиевга берилди. Устоз ўз суҳбатини Амир Темур ўгитларидан бошлади.

“КИТОБ МУТОЛААСИ ВА КИТОБХОНЛИК МАДАНИЯТИНИ ОШИРИШ”

    Сўнгра Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг "Юксак маънавият-енгилмас куч” китобидан цитаталар ўқилди.

Шунингдек буюк мутафаккир ва алломаларимизнинг ҳикматли сўзлари ҳамда халқ мақолларидан намуналар тахлилий баён қилинди.


Подробнее
  • Просмотров: 443
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Yangiliklar