• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Самарқандда янги зиёратгох

"Самарқандда янги зиёратгох”

    Биринчи Президентимизнинг ташаббуси билан мамлакатимизда кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Жумладан, Самарқанд хар томонлама обод қлиниб, бутун жахондан келадиган мехмон ва сайёхларнинг ҳавасини тортмоқда.

Бу хайрли ишлар бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев рахнамолигида тизимли равишда давом эттирилмоқда.

   Шу маънода давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2744-сонли Қарори халқимиз кўнглидаги ниятининг ёрқин ифодаси бўлди. Ушбу қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бизнинг Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини қўшган улкан ҳиссаси, у кишининг сермазмун ҳаёти ва фаолиятининг ёш авлод тарбиясида тутган ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб, буюк давлат ва сиёсат арбоби таваллуд топган кун - 30 январь санаси муносабати билан "Самарқандда янги зиёратгох” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

   Ушбу тадбирда Ўзбекистон Миллий университети фалсафа фанлари доктори, профессор Шермухамедова Нигина Арслановна ўз маърузаси билан иштирок этди. Н.Шермухамедова ўз маърузасида Ислом Каримов серқирра фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдирган, нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс, давлат ва сиёсат арбоби сифатида танилганлигини таъкидлаб ўтди.

   Шунингдек тадбир сўнгида Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасига бағишланган махсус видео фильм намойиш этилди.

Самарқандда янги зиёратгохСамарқандда янги зиёратгох
 
Самарқандда янги зиёратгохСамарқандда янги зиёратгох
 
 

Самарқандда янги зиёратгох

Подробнее
  • Просмотров: 47
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.